Каттақўрғон шаҳридаги “Навбаҳор” МФЙда аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилади

08.08.2018, 19:09

Каттақўрғон шаҳридаги “Навбаҳор” МФЙда аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ жойларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича Каттақўрғон шаҳар “Навбаҳор” МФЙ аҳолиси билан учрашди.

Ушбу маҳалла 2018 йил “Обод маҳалла” дастурига киритилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Маҳаллада 3551 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шулардан 1851 нафарини хотин-қизларимиз ташкил этади. Шундан 950 нафари ўз томорқасида меҳнат қилади. 17 нафар аёллар тадбиркорлик билан шуғулланади. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 800 нафар. Ёш тадбиркорлар сони 21 нафарни ташкил этади.

Ишчи гуруҳ томонидан мазкур ҳудудда икки кун мобайнида 100  дан ортиқ фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди. 

Учрашувлар жараёнида маҳалла ҳудудидаги 9 та кўчаларда тунги ёритгич чироқларининг йўқлиги, Бобораҳим Машраб ва Олмазор кўчаларидаги аҳолидан тоза ичимлик сувининг муаммоси борлиги аниқланди.

Шунингдек, аҳоли Олмазор кўчасида электр ўтказгич симёғочи яроқсиз ҳолатда эканлигидан шикоят қилишди.

Юқорида қайд этилган муаммолар юзасидан Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутати Эркин Жўраев томонидан ШЭТСга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-09 09:09:07

Депутатлар халқ орасига кириб бораётганлиги қувонарли ҳолат.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-08 19:28:57

Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ижобий натижаларга эришилганлиги бу биз учун қувонарли ҳол.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+