Қонликўллик хотин-қизлар “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури моҳияти билан танишди

09.08.2018, 15:32

Қонликўллик хотин-қизлар “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури моҳияти билан танишди

O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга оширишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда дастур ижроси доирасида амалга ошириладиган вазифалар бўйича батафсил маълумот берилди. Жумладан, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш, касаначилик ва кичик ишлаб чиқарувчи субъектларни ташкил этиш, тажрибали тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

–Юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, ишбилармон, ташаббускор аёлларнинг ғоя ва интилишларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди туман “Оила” маркази бўлими раҳбари Э.Балтабаева. –Давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тўғрисида”ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Зотан, ушбу дастур қишлоқ жойларда оилавий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Қонликўллик Зулфия Дилимова тикувчилик билан шуғулланади. Лекин тиниб-тинчимас бу тадбиркор ўз тикув цехини очмоқчи. Шу боис, у тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун мутасаддилардан кредит олишда кўмак сўради.

З.Дилимовага тижорат банклари томонидан уюшмаган ёшлар учун 27 млн. сўм миқдорида 7 фоиздан имтиёзли кредитлар ажратилаётгани тушунтирилиб, бу масалада ёрдам берилиши маълум қилинди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб олди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-09 16:00:58

Давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тўғрисидаги қарори мазмун мохияти урганилгандан сунг шу дастур асосида қишлоқ жойларда оилавий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган кенг куламдаги тадбирлар амалга оширилмокда. Тадбирларда имтиезлар, кулайликлардан тугри фойдаланиш буйича тавсиялар килинмокда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+