O‘zLiDeP Маҳфуза Эшмуҳаммедовага паррандачиликни йўлга қўйишига кўмаклашди

09.08.2018, 15:43

O‘zLiDeP Маҳфуза Эшмуҳаммедовага паррандачиликни йўлга қўйишига кўмаклашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Булунғур туманидаги “Ғўбдин” МФЙда бўлди.

Ташриф чоғида партия фаоллари давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Маҳалла аҳолиси ўртасида олиб борилган мулоқотларда “Хар бир оила –тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди. Тарғибот ишлари натижасида Маҳфуза Эшмуҳаммедовага паррандачиликни йўлга қўйиш истаги пайдо бўлди.

 –Партия фаолларининг “тадбиркорлик билан шуғулланинг, бизнесингизни бошлашингизга кўмаклашамиз” деган гапларидан руҳланиб  тадбиркорлик билан шуғулланишга ахд қилдим, – дейди М.Эшмуҳаммедова. –Энди партия кўмагида тижорат банкидан имтиёзли кредит олиб, паррандачиликни йўлга қўяман. Ахир бу етти хазинанинг бири.

Учрашувлар давомида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастурида белгиланган устувор вазифалар, хусусан, ёшлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ш.Хушвактов O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши фаоли2018-08-09 16:40:41

Ҳудудларда аҳоли ўртасида олиб борилган мулоқотларда “Хар бир оила –тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан аҳолига тушунтириш натижасида ешларимизни тадбиркорликка ўргатишдир.


Рахманова гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-09 15:55:35

Бу маколадан УзЛиДеП фаоллари тамонидан тадбиркорликни куркмасдан йулга куйиш буйича таргибот ишларининг уз самараси куриниб тур. Халкимизда донолик гаплар бор, "Таввакалчидан худо хам куркади", "Уйчи уйланаман деганча таввакалчи ишини битирар. Бу хакикат. Янги иш бошлаган тадбиркорларимиз билан сафимиз кенгайя беради. Биз уларни куллаб кувватлашда янада фаолликни оширамиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+