O‘zLiDeP фаоли 366 млн. сўмлик лойиҳани амалга ошириб, 15 нафар ёшларнинг бандлигини таъминламоқчи

09.08.2018, 15:52

O‘zLiDeP фаоли 366 млн. сўмлик лойиҳани амалга ошириб, 15 нафар ёшларнинг бандлигини таъминламоқчи

Амударё туманидаги “ТАMARA-TEXSTIL” МЧЖда асосан аёллар,  эркаклар ва болалар кийимлари ишлаб чиқарилади. Шу кунларда корхона раҳбари Тамара Юсупова фаолиятини янада кенгайтириб, янги иш ўринлари очиш ниятида.

Сабаби, яқинда у тайёр тикув маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан бино ва иншоотлар ажратиш бўйича туманда ташкил қилинган тендерда ғолиб бўлди.   

Умумий қиймати 366 млн.сўмни ташкил қилган лойиҳанинг 230 млн.сўми ўз маблағи ҳисобидан, қолган 136 млн.сўми эса “Миллий банк” томонидан ажратилади. Асосийси, лойиҳа ишга тушгач 15 та иш ўрни яратилади.

–Тиниб-тинчимас бу тадбиркор ўсиб келаётган ёш авлодга, айниқса, уйда ўтирган хотин-қизларга бизнеснинг барча сир-асрорларини ўргатади, – дейди O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова. – Шунингдек, у сиёсий жараёнларга ҳам бефарқ эмас, партия томонидан ўтказиб келинаётган тадбирларда фаол қатнашади. Қувонарлиси, яқинда тадбиркор 5 нафар уюшмаган ёшни ишга қабул қилиб, корхона қошида партиянинг бошланғич ташкилотини тузди.

Тамара Юсупова мисолида ёшларга тадбиркорликка бўлган ишонч, мақсадларига қатъият билан барча марраларни эгаллаш мумкинлигини айтгимиз келади.

Лола Қаллиханова,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Отешова-УзЛиДеП Конликул туман Кенгаши2018-08-09 16:57:56

Барча соха каби тадбиркорлик сохасида хам аёллар фаол. Давлатимиз томанидан яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ёшларимизнинг келажагини таъминлаётган Тамарахон каби тадбиркорларнинг ишларига ривлж тилаймиз.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-09 16:04:26

Партиядошимиз Тамараханнинг намунали ишларидан урнак олса арзийди. Энг кувонорлиси уюшмаган ешларни ишга жалб килиши. Сизга келгуси ишларнингизда омадлар тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+