Қўшработликларнинг муаммолари O‘zLiDeP депутатлари назоратига олинди

09.08.2018, 15:56

Қўшработликларнинг муаммолари O‘zLiDeP депутатлари назоратига олинди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда  аҳоли  муаммоларини ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги ташрифи Қўшработ туманига уюштирилди. Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Учрашувлар жараёнида аҳолидан газ, ичимлик суви муаммолари ўртага ташланди. Шунингдек, болалар ўйингоҳлари ташкил этиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, кредитлар олишда кўмак сўралган қатор мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан тегишли ташкилотларга сўровлар чиқарилиб, назоратга олинадиган бўлди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+