O‘zLiDeP фаоли сув тошқини оқибатида кучли талофат кўрган хонадонни таъмирлашга кўмаклашади

09.08.2018, 17:44

O‘zLiDeP фаоли сув тошқини оқибатида кучли талофат кўрган хонадонни таъмирлашга кўмаклашади

Нуробод тумани “Жом” маҳалласидаги 1065 та хонадонда 7 минг 612 нафар, “Гирдиқурғон” маҳалласидаги 752 та хонадонда 4 минг 187 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Айни чоғда ҳудудда аҳоли учун янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасига эга шинам уй-жойлар барпо этилмоқда. Чунки бугун жойларда бўлгани каби мазкур ҳудудда ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида қайта қуриш, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти.   

Масалан, Жомда 2 та янги мактабгача таълим муассасаси қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 1 та МТМ биносининг қурилиши тугалланиб, фасад ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги деҳқон бозори тўлиқ бузиб ташланиб, замонавий кўринишда барпо этилди. 1  масжид, 1 ҳаммом, 4 озиқ-овқат дўкони ва 2 та автобекат эса кейинги ой охирларига қадар фойдаланишга топширилади.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш баробарида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар билан мулоқот қилди.

Юзма-юз мулоқот чоғида мазкур ҳудудда яшовчи Комила Тиркашова шу йилнинг баҳор ойида сув тошқини оқибатида яшаб турган хонадони кучли талофат кўргани сабабли ҳозирда қайнотасининг уйида вақтинча яшаб келаётганини айтиб, уйини таъмирлашда кўмак сўради.

Унинг мурожаатини 9-Жом сайлов округидан маҳаллий кенгаш депутатлигига сайланган Э.Дияров ўз зиммасига олиб, ҳомийлар ёрдамида бу муаммони ҳал этиб беришини маълум қилди.

 “Жом” МФЙда яшовчи Лайло Ўроқова яшаб турган хонадони яқинида  барпо этилган янги 60 ўринли МТМга ишга жойлашишда амалий ёрдам сўради.

Унинг мурожаати партия туман Кенгаши раиси О.Бўтаев томонидан назоратга олиниб, яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди.

Таъкидлаш керак, ташриф давомида шунингдек, “Гирдиқурғон” МФЙда жойлашган 22 -умумтаълим мактабда очиқ мулоқот ҳам ўтказилди.

С.РАСУЛОВ,

 O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши

депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+