O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 10 нафар хотин-қизга ўз бизнесини бошлашига кўмаклашди

09.08.2018, 19:14

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 10 нафар  хотин-қизга ўз бизнесини бошлашига  кўмаклашди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Сариосиё туманида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурларини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.  

Мулоқотда туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, туман Солиқ инспекцияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши, Ҳунармандлар уюшмаси, ёш тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар ҳамда хотин-қизлар иштирок этди.

Юзма-юз учрашувлар чоғида иштирокчилар томонидан кўплаб таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, “Афросиёб” маҳалласида яшовчи Марғуба Икромова тикувчилик цехида қўшимча тикув дастгоҳи олишда кўмак сўради. Унинг мурожаати АТ “Қишлоққурилиш банк” туман бўлими томонидан назоратга олиниб, яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди.

“Маданкон” маҳалласи “Бунёдкор” кўчасида яшовчи Барно Меликбобоева паррандачилик билан шуғулланишда, “Ҳулкар” маҳалласида яшовчи Орзигул Бўтаева ҳамда “Сўфиён” маҳалласида яшовчи Маҳфират Давлатова иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам сўради.

Ҳар учала мурожаат ҳам шу ернинг ўзида атрофлича  ўрганилиб, имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида аниқ чоралар белгиланди.

–Асаларичиликни  йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишда кўмак сўраган эдим, – дейди “Тоқчиён” маҳалласида яшовчи Фароғат Раҳимова. –Мурожаатимни банк ходимлари илиқ қарши олиб, имтиёзли кредит ажратиб беришларини маълум қилишди. Мушкулимизни осон қилган O‘zLiDeP фаолларига раҳмат! Энди асал етиштириш орқали ҳам оиламиз даромадига, ҳам юртимиз ривожига ҳисса қўшамиз.

Таъкидлаш керак, тадбир давомида асаларичилик, балиқчилик ва касаначиликни йўлга қўйиш истагида бўлган 10 нафар хотин-қизга ўз бизнесини бошлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилди.

 У. ХУДОЙКУЛОВ,

O‘zLiDeP Сариосиё  туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-10 09:33:40

Партиянинг “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурларини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзуида ўтказган очиқ мулоқоти, ёш тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар иш билан банд қилишга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+