O‘zLiDeP депутати иштихонлик Камолиддин Пирназаровга тадбиркорлик қилиши учун 100 млн. сўмлик кредит олишга кўмаклашади

09.08.2018, 19:27

O‘zLiDeP депутати иштихонлик Камолиддин Пирназаровга тадбиркорлик қилиши учун 100 млн. сўмлик кредит олишга кўмаклашади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Самарқанд вилоят ва туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари фаоллари Иштихон туманидаги “Хумо” МФЙга қарашли “Хина” қишлоғи аҳолиси билан учрашди.

Учрашувларда “Ҳар бир оила-тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисидаги энг муҳим маълумотлар аниқ ва содда тилда тушунтириб берилди ва аҳолининг муаммолари ўрганилди.

“Хумо” МФЙга қарашли Хина қишлоғида яшовчи Мавлонов Шодмон бобо 10 сотихли томорқасига 200 минг туп тут кўчатини парваришламоқда. Шодмон бобо ер олган ҳолда ушбу кўчатлардан тутзор яратиб, пиллачиликни ривожлантирмоқчи. Ушбу масалада озгина ер кераклигини айтиб ўтди. Бу масалани ўрганиб чиқишни партия депутатлик гуруҳи аъзолари ўз зиммасига олди.

Шунингдек, партия фаоллари “Аҳиллар” кўчасида яшовчи Камолиддин Пирназаров хонадонида бўлишди. У билан суҳбатда маълум бўлдики, 100 та товуқ етиштириб, 10 миллион даромад кўрган. Ёш бўлишига қарамай бу борада зарур билимларга эга. Шу сабабли, у ўз фаолиятини кенгайтириб, паррандачилик фермасини ташкил қилиши учун 100 миллион сўмлик кредит кераклигини айтиб ўтди. Бу масалада банкларга қилган мурожаати бесамар кетмоқда. Ушбу муаммо бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборишга келишиб олинди.

Амалий учрашувлар давомида алоҳида фаоллик кўрсатган, маҳаллада ҳурматга эга ва ишчи гуруҳ фаолиятига яқиндан ёрдам берган 5 нафар маҳалла фаоллари партиянинг тарғибот-ташвиқот гуруҳи таркибига киритилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1938
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-13 09:03:25

Жойларда партия фаоллари тамонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилиниши узининг самарасини бермоқда.


O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Мавлонов Мухаммад Бекмуродович2018-08-10 16:30:50

Ҳар бир депутатлардан шундай шижоат ва жонбозлик кўрсатишларини сўраб қолган бўлардим


Мухаббат Яхшимуратова2018-08-10 12:39:11

Партиямиздан номзоди кўрсатилиб, сайланган ҳар бир маҳаллий кенгаш депутатларини “Ҳар бир оила-тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурларини ўзлари сайланган сайлов округларида самарали олиб борилишларида ўз хиссаларини қўшишларида фаоллик кўрсатишларини кутиб қоламиз


Ҳожиматов Қудратжон Маҳаммаджонович Риштон туман Кенгаши2018-08-10 10:13:38

Ҳар бир оилани тадбиркор бўлишига қаратилган бу каби ислоҳотлар энг чекка хдудларда ҳам йирик корхоналарни ишга тушириш ва ана ўша худудлардаги ишсизликни ҳам бартараф этишга қаратилмоқда. Фидоий Депутатлар халқ орасига кириб уларнинг муаммолари ва режалари билан танишиб кўмаклашаётгани эса жойларда ахолининг турмуш тарзи янада яхши томонга ўзгариши учун қўйилаётган мақсадли қадамдир.


Усмонов Сардор2018-08-10 09:50:42

Deputatlarni yanada faol bo`lishga chaqiramiz


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-10 08:53:08

“Ҳар бир оила-тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга тушинтириш ишлари мунтазаам равишда амалга оширилмокда. Бугинги кунда жойларда бу ишлар самарасини куришимиз мумкин . УзЛиДеП фаолларини хайрли ишларни амалга ошириб ердам курсатаетганлигидан хурсандмиз.


Мустафаев Бахтиёр ЎзЛиДеП аъзоси2018-08-10 08:45:00

Ҳурматли депутатларимиз фуқароларга ёрдам бериш учун астойдил киришар экан албатта натижа бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+