O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Наманган вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашди

10.08.2018, 23:13

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Наманган вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари Самарқанд вилоятида бўлиб, партия фаолларига аниқ вазифалар юкланган ҳолда ҳудуддаги аҳвол билан яқиндан танишиш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида аҳоли билан бевосита мулоқот тизимини йўлга қўйишган эди.

МАВЗУГА ОИД:

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашди

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Наманган вилоятида ўтказилиши белгиланди.

Туманлардаги аҳоли шарт-шароитлари билан яқиндан танишиш, муаммоларини ўрганган ҳолда уларга партиявий воситалар орқали ечим топиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш тизимини кенг йўлга қўйиш мақсадида партиянинг Наманган вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда БПТ раислари билан учрашув ташкил қилинди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмита раиси Актам Хаитов партия олдида турган устувор вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, партия ғояларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

–Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинган Қарор ва Фармонларнинг тарғиботи бевосита партиянинг дастурий вазифаларидан ҳисобланади, – дейди O‘zLiDeP раҳбари А.Хайитов. – Шу боисдан “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” дастурларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилишда етакчи партия сифатида партиямиз фаоллик кўрсатиши лозим. Бу жараёнда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимини топишда депутатларимиз фаол ва ташаббускор бўлиши даркор.

Учрашув давомида партия ходимлари, депутатларнинг аҳоли орасида кириб боришда фаоллигини ошириш, аъзолар сафини кенгайтириш, БПТ фаолиятини янада такомиллаштириш, келгуси сайловларга номзодларни танлаб олишда фаол лидерларни излаб топиш борасида зарур тавсиялар берилди.

Учрашувда Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасига оддий халқчил  тилда тарғиботини кўчайтириш юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, жойларда бу каби мулоқотларни  ўтказишга келишиб олинди. 

Таъкидлаш керак, ташриф давомида партия вакиллари, вилоятнинг барча туман, шаҳар Кенгашлари депутатлик гуруҳларидан иборат ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма хонадон юриб, уларнинг муаммолари, таклифлари ўрганилади.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ахмедов Фарход Ахадович ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши маъмурий хужалик ишлари булими мудири2018-08-12 18:06:41

Доимгидек ЎзЛиДеП ҳар жабҳада фаол. Бу галги Либералчиларнинг ўз олдига қўйган вазифаси ўз ичига нафақат ижтимоий-иқтисодий ёки аграр соҳани олган. Балки аҳолини юзма-юз кўришиб, унинг дарду-хасратини, таклифу-муаммосини жонли равишда эшитиб, ҳис этиб ўз танасида синашга имкон берувчи омилни ҳам олган. Бунда Мухтарам Президентимизнинг раҳбариятга қўйган вазифаларини тўла ва шаффоф тушуниш ҳам намоён бўлади.


Тошкент ш Ёшлик т.ш. Кенгаши Рахмонова С.2018-08-11 20:55:52

Рахбарнинг хар бир Кенгаш аьзолари билан шахсан танишиб жойларда булаётган жараёнлар билан танишиши уз натижасини беради.Ва жойлардаги муаммоларни хал килишга ёрдам беради .


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-08-11 09:43:46

O‘zLiDeP раҳбари А.Хайитов таъкидлаганларидек Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасига оддий халқчил тилда тарғибот қилишни кўчайтириш бу ҳаммамизга маъсулият юклайди ва шу билан бирга амалий ишларимизни рўёбга чиқишига ёрдам беради.


Мустафаев Бахтиёр ЎзЛиДеП аъзоси, Самарқанд шаҳри2018-08-11 08:50:49

Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинган Қарор ва Фармонларнинг ижросини кенг аҳоли қатлами орасида тарғибот қилишларида ЎзЛиДеПнинг барча етакчиларига куч-қувват тилайман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+