Фермерлик ҳаракати ривожи – қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги гаровидир

11.08.2018, 09:50

Фермерлик ҳаракати ривожи – қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги гаровидир

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган очиқ мулоқот ана шундай номланди.

Унда партия вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, ёш фермерлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Қайд этилганидек, бугун вилоятда фермер хўжаликларини янада такомиллаштириш, уларнинг ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш борасида олиб борилаётган улкан ишлар фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Энг муҳими, бу борада амалга оширилаётган ишлар фермерларга катта кўмак бўляпти.  

­–Айни чоғда вилоятимизда 323 нафардан ортиқ ёш фермер фаолият юритяпти, – дейди вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси ўринбосари Ё.Абдурахимов. ­– Шу боис, ҳозир ёш фермерлар фаолиятида дуч келинаётган муаммолар ва масалаларни ҳал этиш, хорижий илғор тажрибаларни фермерлар фаолиятига жорий қилиш, айниқса, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бугунги тадбир давомида ҳам рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш, қишлоққа саноатни олиб кириш, фермерларга яратилган имконият ва имтиёзлар борасида атрофлича маълумотлар бердик. 

Тадбирда шунингдек, фермерлар фаолияти давомидаги ютуқлар билан бирга уларнинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланди. Аниқланган камчиликлар тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

Мулоқот сўнггида иштирокчилар “Сарвиноз Собиржоновна файзи” фермер хўжалигига ташриф буюрди.

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши Ёшлар билан

ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хамидова Дилдора O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши2018-08-15 11:39:09

Фермер хўжаликларини ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишга эришилмоқда.


Ҳусан Жабборов O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-08-12 12:26:20

Бу каби тадбирларни барча туманларда ўтказиш, шу билан бирга тадбирда кўтарилган муаммо, масала ва таклифларни партиянинг таянчи ва кучи ҳисобланган ОАВ ва депутатлари орқали ижобий ҳал этиб бериш электорат ва аҳоли ўртасида партия нуфузини оширишга хизмат қилади.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-12 08:27:39

Жамиятимизда фермер хўжаликларини янада такомиллаштириш, уларнинг ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш борасида олиб борилаётган улкан ишлар фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Уларга барча кулайликлар яратилишини таъминлаш- бу халкимиз тукин сочинлигини юртимиз ободончилигини таъминлаш дегани.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+