Устувор вазифаларга устувор нигоҳ билан

31.07.2017, 20:26

Устувор вазифаларга устувор нигоҳ билан

Бошланғич партия ташкилотимизнинг навбатдаги йиғилишида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш   борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Дарҳақиқат, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда муносиб ҳисса қўшиш учун ҳар бир қуйи бўғин ўз услубини ўзгартириши, зиммадаги вазифаларга масъулият билан ёндошиши алоҳида таъкидланди.

Бошланғич  ташкилотимизда 8 нафар партия аъзоси бор. Очиғи улар ҳаммаси ҳам партия ишида уларнинг ҳаммаси ҳам қатнашаётгани йўқ. Аҳоли ўртасида партиямизнинг дастурий мақсадларини тарғиб қилишда фаолликлари кўрмаяпмиз.  

Биз тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги ва фаровонлиги таъминлашни масъулиятли вазифани зиммасига олган сиёсий кучмиз. Шундай экан, ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларга яқиндан ёрдам беришимиз, уларни банкдан молиявий кўмак олишида яқиндан ёрдам беришимиз керак. Очиғи, фермер хўжаликларини қийнаб келаётган муаммолар ниҳоятда кўп. Аммо уларни мақбул ечимларини топиб, бартараф этиш борасида етарли иш қила олмаяпмиз.  

Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маданий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш ишларини узлуксиз равишда амалга ошириб борасида ҳали кўп иш қилишимиз керак. Тадбиркорлар ва фермерларни ўйлантираётган масалаларга доир ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича олиб борилаётган ишларни кескин жонлантириш, бунда оддий, содда, ҳаммага тушунарли ва осон бўлган мулоқот усуллари ва замонавий ахборот коммуникация воситаларидан кенг фойдаланишни йўлга қўямиз.

Бир сўз билан айтганда, юртбошимиз маърузасида таъкидланган устувор вазифаларга устувор нигоҳ билан қараш ва зиммадаги масъулиятни теран ҳис қилган ҳолда фаолият олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Буни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

                   Шавкат Турсунов,

            Касби туман “Шавкат” фермер хўжалиги БПТ етакчиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Abdumannon fayzullaev2020-10-01 20:13:59

Abdukarm Agromeva x.k rahbariman menham qorakulchilika azo bulsam buladimi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+