Самарқандда O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг уч кунлик фаолияти сарҳисоб қилинди

10.08.2018, 21:12

Самарқандда O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг уч кунлик фаолияти сарҳисоб қилинди

2018 йилнинг 7-9 август кунлари O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ходимлари ҳамда партия Самарқанд вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган МФЙларида аҳоли билан мулоқотлар ўтказилди.

Учрашувлар жараёнида партия фаоллари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган амалий ишлар танишиш билан бир қаторда , “Ёшлар келажагимиз” ҳамда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури дастурларнинг мазмун моҳияти аҳоли ўртасида тарғиб қилинди.

Бугун Самарқандда ишчи гуруҳининг уч кунлик фаолияти сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси - аппарат раҳбари Фурқат Хатамов сўзга чиқиб,бажарилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Маълумотларга қараганда, Самарқанд вилоятида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган МФЙларидаги 17 565 та хонадонда 104 113 та аҳоли истиқомат қилади. 

3 кун давомида ўтказилган тадбирлар давомида партия фаоллари 1689 та хонадонга кириб борди. Ушбу хонадонларда 8456 та аҳоли яшайди. Ишчи гуруҳи ташриф буюрган оилаларда 1345 та муаммо кўтарилди.

Шундан:

561 та томорқа учун сув муаммоси, 122 та бизнес юритишдаги муаммо, 116 та ижтимоий муаммо, 146 та ҳуқуқий муаммо ҳамда 400 та ишсизлик муаммоси борлиги аниқланди.

-Ўрганишлар давомида аҳолидан маиший хизмат ва сервис хизмат кўрсатиш шахобчалари йўқлигидан норози бўлиб, қилинган мурожаатлар келиб тушди, дейди учрашувда Ф.Хатамов.- Жумладан, Иштихон туманидаги “Ҳумо” ва “Шейхлар” МФЙларда 4236 та аҳоли истиқомат қилади. Бу маҳаллаларда кутубхона, дорихона ва ҚВП мавжуд эмас. Аҳоли туман марказидаги дорихоналарга ва шифохоналарга боришга мажбур. Шунингдек, “Ҳумо” МФЙдаги трансформатор аянчли ҳолатда, таъмирталаб эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича партия туман кенгаши депутати томонидан тегишли ташкилотларга сўров юборишга келишиб олинган.

Шунингдек, жойларда аҳоли томонидан банк кредитини олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш бўйича 253 та масала кўтарилди. Хусусан, ўз томорқасидан унумли фойдаланиш ва иссиқхоналар қуриш учун 70 нафар, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 131 нафар ва бошқа мақсадлар учун 52 нафар фуқароларнинг банк кредитларига эҳтиёжи борлиги аниқланди. Ушбу масала юзасидан “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурлари ва Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига мазкур йўналишларга имтиёзли кредитлар берилиши бўйича зарур маълумотлар тақдим этилди.

Кредит олиш истагини билдирган фуқаролар рўйхати соҳалар бўйича шакллантирилиб юқоридаги давлат дастурлари доирасида бериладиган имтиёзли кредитлар бериш учун тақдим этилди.

Икки кун давомида кириб борилган оилаларда 146 нафар O‘zLiDeP аъзолари борлиги аниқланди. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида кириб борилган хонадонларнинг 555 нафардан зиёд аъзолари O‘zLiDeP сафига киришга хоҳиш билдирдилар. Уларнинг рўйхати шакллантирилиб, аъзоликка қабул қилиш учун туман Кенгашларига тақдим этилди.

Учрашувлар жараёнида маҳаллаларда истиқомат қилаётган партия фаоллари орасидан ташаббускор, одамларни ҳурматига сазовор бўлган талабчан 160 нафарга яқин етакчилар аниқланди. Ушбу етакчиларни топишда аҳоли ва маҳалла оқсоқоллари билан бамаслаҳат иш тутилди ва рўйхати шакллантирилди. Уларни кадрлар заҳирасига киритиш, етакчилар билан доимий мулоқот олиб бориш мақсадида туман кенгашларига рўйхати берилди.  Ишчи гуруҳ аъзолари улар билан учрашиб, келгусида ўзлари яшаб турган ҳудудда партия фаолиятини жонлантириш, аҳоли орасида партия ғояларини тарғиб қилиш, 2019 йилда бўлиб ўтадиган депутатлик сайловларида партия номзодларининг халқ ишончини қозониб, кўпроқ депутатлик ўринларини эгаллашида O‘zLiDeP ушбу етакчиларга суяниши таъкидланди.

Аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар долзарблиги, аҳамиятлилиги инобатга олинган ҳолда уларни туман, вилоят ва республика даражасида ҳал қилиш бўйича таҳлил қилинди. Барча мурожаатлар ишчи гуруҳ томонидан назоратга олиниб, партиянинг туман, вилоят, республика Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборишга келишиб олинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Tashanov Yazdon O'zLiDeP Kattaqo'rg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari,apparat rahbari 2018-08-13 09:32:35

Вилоятимиз туманларида Обод.кишлок дастурига киритилган МФЙ ларда ишчи гурухлар олиб борган урганишлар натижалари шуни курсатдики,хали килинадиган ишлар жуда куп.Биз партия фаоллари бу ишларни амалга оширишда томошабин булиб турмаслигимиз керак.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-12 06:26:18

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган 3 кунлик ишлар натижасида ўплаб ишлар амалга оширилгани ҳолда ҳали олдимизда кўпалаб ишларни амалга ошириш лозимлиги, фаолиятимиз давомида ҳали камчиликлар кўплиги ҳам аён бўлиб қолди. Келгуси фаолиятимизда бу камчиликларни нафақат бартараф этиш, балки бунданда юқорироқ марраларни забт этиш, партиямиз аъзоларини кўпайтириш, аҳолининг барча қатламлари ичига кириб бориш, халқ ва электорат муаммоларни баратаф этишда фаоллик кўрсатиш ва шунинг асносида партиямизнинг жамият ва давлат бошқарувидаги нуфузини янада ошириш асосий вазифаларимиздан бўлиб ҳисобланади.


Хайдарова Зухра Избоскан тумани Ижрочи котиб2018-08-12 06:00:24

УзЛиДеП фидойилари томонидан Обод Кишлок лойихаси буйича килинаетган ишлар тахсинга лойик.


Абдуллалатиф Раҳманов Наманган вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари2018-08-11 18:55:16

O‘zLiDeP фаоллари томонидан амалга оширилаётган учрашувлар орқали аҳоли айниқса элокторат билан яқиндан танишмоқда ва бу фуқароларнинг партияга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+