O‘zLiDeP фаоли Эркин Собиров поплик 30 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашни мақсад қилган (+видео)

11.08.2018, 10:36

O‘zLiDeP фаоли Эркин Собиров поплик 30 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашни мақсад қилган (+видео)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан Поп туманидаги "ЧОДАК АСЛ БИЗНЕС" МЧЖда “Ҳудудларда саноатни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотдан кўзланган мақсад саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш, айниқса ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга оширилиши, улардаги мавжуд муаммолар ва таклифларни ўрганишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, мазкур корхона 2018 йил давлат Дастурига киритилган бўлиб, лойиҳани ишга тушириш учун Туркиядан 352 минг АҚШ доллар микдоридаги технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Шундан 252 минг АҚШ доллари тадбиркорнинг ўз маблағлари, 100 минг АҚШ доллари эса банк кредити ҳисобига амалга оширилди.

- Асосан маҳсулотларимиз мамлакатимизнинг ички бозорига мўлжалланган,-дейди корхона раҳбари Эркин Собиров.  - Айни вақтда бир кунда 120 тонна буғдойни қайта ишлаш орқали сифатли  ун маҳсулотларини тайёрлаб, водий бозорларига етказиб беряпмиз. Келажакда фаолиятимизни кенгайтириб, ишлаб чиқариш салоҳиятимизни янада оширмоқчимиз. 180 тонна буғдойни қайта ишлаб, мамлакатимизни барча вилоятларига ўз маҳсулотларимизни етказиб беришдан иборат.

Корхонада хозирги кунда 44 нафар ишчи ходимлар фаолият юритади. Шундан 27 нафари асосий ишчи-ходимлардан ташкил топган бўлиб, қолган 17 нафари эса иш ўрганувчи ёшлар иборатдир. Партия депутати Рахмониддин Срожиддинов кўмагида 6 нафар уюшмаган ёшлар ҳам ушбу корхонага ишга жойлаштирилди. Айни кунда партия кўмагида яна 30 нафар ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш режалаштирилмокда. 

- Анча вақтлар давомида юртимиздан узоқ бўлган Россияда ишлаб юрар эдик, - дейди корхона ишчиси Бегзод Абдураимов. - Мана туманимизда шундай корҳоналар ташкил этилиб, биз каби ёшлар иш билан таъминланди. Оиламиз ёнимизда, уйимиз яқин. Кўплаб тенгдошларим қатори ўз меҳнатим орқали туманимиз тараққиётига ўз ҳиссамни қўшаётганлигимдан мамнунман. 

Учрашув давомида корхона ишчиларига O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари борасида ҳам кенг тушунчалар берилди. Тадбир сўнггида мазкур корҳонанинг 20 нафар ишчи-ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    106
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ахмедов Фарход Ахадович ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши маъмурий хужалик ишлари булими мудири2018-08-12 18:20:58

Ишчи ўрин яратгани утига-устак уюшмаган ёшларни жалб этгани ўзи бир фидоийлик бўлса яна бир томони хеч қандай импорт унларга юртимиз аҳолисини эҳтиёжини қолдирмасликга ўзини ҳиссасини қўшаётганини яна бир ватанпарварлик деб биламан.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-12 08:24:06

Партиямиздан сайланган депутатимизнинг Поп туманидаги "ЧОДАК АСЛ БИЗНЕС" МЧЖ ишларини янада ривожлантиришга уюшмаган ешлардан 6 тасини ишга жалб килиши бу мактовга лойик албатта. Тадбиркоримизнинг келгуси ишларида омадлар тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+