O‘zLiDeP фаоллари шамшикўллик Ойбек Отохоновга томорқасида иссиқхона ташкил этишга кўмаклашади

12.08.2018, 10:53

O‘zLiDeP фаоллари шамшикўллик Ойбек Отохоновга томорқасида иссиқхона ташкил этишга кўмаклашади

O‘zLiDeP фаоллари ва партия депутатлик гуруҳи вакиллари Наманган тумани  “Шамшикўл” маҳалла ҳудудидаги  “Баркамол авлод” кўчаси аҳоли хонадонларида бўлишди.

Маҳалла  аҳли ўртасида олиб борилган мулоқот давомида “Ҳар бир оила тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастури мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Тарғибот мобайнида Ойбек Отохонов томорқасида иссиқхона ташкил этиш истагини билдирди.

- Асли касбим электрик, доимий иш жойим йўқлиги сабабли ёлланма ишчи бўлиб ишлайман, -  дейди О.Отохонов. Партия фаолларининг маслаҳати ва кўмагидан руҳланиб, иссиқхона ташкил этмоқчиман ва бу иссиқхонада помидор етиштириб, оилавий даромадимни кўпайтиришни мақсад қиляпман.

Бундан ташқари, партия фаоллари томонидан шу маҳаллада яшовчи Абдумўмин Абдураззақов ва Муродилла Юлдашевларга ҳам томорқадан унумли фойдаланишлари учун  кредит олиш борасида зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ж.Кадиров-O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-14 17:12:23

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вакилларига куч кувват ва ғайрат тилаймиз.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-13 09:02:03

Жойларда партия фаоллари тамонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилиниши узининг самарасини бермоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+