O‘zLiDeP фаоллари косонсойлик Зулфия Қосимовага лимонария ташкил этишда кўмаклашади

12.08.2018, 19:51

O‘zLiDeP фаоллари косонсойлик Зулфия Қосимовага лимонария ташкил этишда кўмаклашади

Хабарингиз бор, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Наманган вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ хонадонма хонадон юриб аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлмоқда.

O‘zLiDeP фаоллари томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари Косонсой туманидаги “Чиндовул” МФЙ аҳолиси билан учрашиб, ҳудуддаги муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганди.

Ишчи гуруҳ  вакиллари икки кун мобайнида мазкур ҳудудда яшовчи 70 дан ортиқ аҳоли билан юзма-юз мулоқотга киришди.

Учрашувларда “Ҳар бир оила-тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисидаги энг муҳим маълумотлар аниқ ва содда тилда тушунтириб берилди ва аҳолининг муаммолари ўрганилди.

Маҳалла аҳли билан суҳбатлашганимизда мамлакатизда олиб борилаётган бугунги ислоҳотлардан миннатдор эканлигини ҳис этдик. Ҳудуд аҳолиси бугунги кунидан мамнун, шукроналик кайфиятида бўлиб, аҳоли ўз томорқасидан ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланаётгани гувоҳи бўлдик.

Зулфия Қосимова ана шундай серғайрат, шижоаткор юртдошларимиздан биридир. Зулфия опа иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай хонадонида 3 та иссиқхона ташкил этиб, гул, помидор, бодринг, малина етиштиришни йўлга қўйган. Томорқасидан йилига 20 миллион атрофида даромад олади.

- Юртбошимиз таъкидлаганидек, оиламиз ички имкониятларидан фойдаланиб даромад топяпмиз, - дейди З. Қосимова. - Меҳнат қилиш орқали  касаллигимни унутаман, ҳам оилам рўзғорига барака киради. Мана бугун партия фаоллари билан ҳамсуҳбат бўлиб, фаолиятимни янада кенгайтириш истаги пайдо бўлди. Томорқамдаги 2 сотих майдонда лимонария ташкил этишни режалаштиряпман.

Бу борада O‘zLiDeP фаоллари З.Қосимовага иссиқхона ташкил қилишда яқиндан кўмаклашадиган бўлди.

O‘zLiDeP ташаббуси билан ҳудиу шу каби иссиқхона қурмоқчи бўлган томорқа ер эгаларининг 20 нафарига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қошида ташкил этилган Жамғарма ҳисобидан кредит ажратиб беришда кўмаклашадиган бўлди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-13 17:17:26

Жойларда партия фаоллари тамонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилиниши узининг самарасини бермоқда.


Гулноза Худаярова2018-08-13 10:42:05

Юртимизнинг бой табиий шароити ва аҳоли томонидан самарали фойдаланилмаётган унумдор бўш ерларнинг кўплиги, улардан самарали фойдаланилса Президентимиз томонидан бизларга билдирилаётган ишончни тўла оқлаган бўлар эдик


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-08-13 09:39:03

Партиямиз ходимлари томонидан худудларга чиқилиб, фуқаролар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммоларини ечим топишида амалий кўмак берилаётгани бу мулоқотлар номигагина эмас балки самарали натижа билан якун топаётганидан далолатдир.


Маъмуржон Абдуллаев - O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-08-13 09:32:57

Ҳудудларга чиқиб аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ҳаракатлар олиб боришда партиямиз томонидан бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Зулфия Қосимова каби тадбиркор ва ташаббускор инсонларга кўмак бериш, қўллаб қувватлаш бугунги даврнинг муҳим талаби.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-13 08:58:54

Жойларда партия фаоллари тамонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилиниши узининг самарасини бермоқда.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-13 08:20:37

Партиямиз рахбарларининг ахоли билан сухбат утказишлари уларнинг дардини эшитиши, муоммаларини урганиш ва албатта имкон кадар ердам килишдек хайрли ишлари албатта мактовга сазовар. Айникса тадбиркорликни куллаб кувватлаш бу бизнинг максадимиз ва вазифамиз саналади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+