“Танқиднинг бир учи бизга ҳам тегишли”

31.08.2017, 20:29

“Танқиднинг бир учи бизга ҳам тегишли”

Наманган вилояти, Учқўрғон туманидаги бошланғич партия ташкилотлари ва партия фаоллари иштирокида Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан келиб чиқадиган O‘zLiDeP Учқўрғон туман  Кенгаши хамда партия гуруҳлари  олдида турган устувор вазифаларга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Йиғилишда қуйи бўғинллар фаоллигини янада ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, хусусан, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда БПТ фаолларини ўқитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сир эмаски, жойларда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, касаначилик, фермерлик фаолиятида ўз ишини ташкил этишда турли тўсиқларга учраётган электоратимиз вакиллари ҳам оз эмас. Бугун  юртимизда бу соҳага катта эътибор қаратилиб, ислоҳатлар кенгайиб бораётган бир пайтда, бошланғич ташкилотлар томонидан бирон аниқ ташаббус кўрсатила олинмаганлиги ўтказилган давра суҳбатида жиддий танқид қилинди. 

БПТларда аҳоли, партия электоратини ўйлантираётган масалаларга оид очиқ мулоқотлар ўтказиш, қуйи бўғинларга келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, мурожаатларни ҳал этишда депутатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикр ва таклифларини билдирдилар.

Бошланғич ташкилотларда фаолларни махсус дастур асосида ўқитиш ва партиянинг истиқболдаги кадрлар захирасини шакллантириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигига аҳамият қаратилди.

—Президентимиз томонидан билдирилган танқиднинг бир учи бизга ҳам тегишли, - дейди “Ўзагросуғурта” ДАСК Учқўрғон туман бўлимидаги БПТ раиси Олимжон Холиқов. —ўтган давр мобайнида одамларга энг яқин партия бўғин сифатида бирор арзигулик ташаббус ёки янги таклиф билан чиқмаганлигимиз фаолиятимизга масъулият билан ёндошмаганлигимиздан деб билдик. Билдирилган фикрлардан хулоса қилиб, бошланғич партия фаолларимиз билан янгича ишлашга, янги ғояларни илгари суриб, уларни амалиётга тадбиқ этишга келишиб олдик.

Шунингдек, ҳудудий депутатларнинг режа асосида сайловолди дастурлари ижроси бўйича БПТда ҳисобот бериш тартибини жорий қилиш, партия аъзолари ва жамоатчилик вакилларини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга даҳлдор ташкилот, муассасалар масъул ходимлари иштирокида масалаларни ўз ўрнида ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирилди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1226
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+