O‘zLiDeP фаоллари мингбулоқлик Зикирилло Яминовга маҳсулотини экспорт қилишга кўмаклашади

13.08.2018, 12:12

O‘zLiDeP фаоллари мингбулоқлик Зикирилло Яминовга маҳсулотини экспорт қилишга кўмаклашади

Хабарингиз бор, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Наманган вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ хонадонма хонадон юриб аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлмоқда.

Бу галги учрашув Мингбулоқ туманидаги “Мулкобод” МФЙда ташкил этилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу маҳаллада  “Обод қишлоқ” дастури доирасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудда кўп йиллардан буён тоза ичимлик суви етказиб бериш борасида узилишлар мавжуд  эди. Давлат дастури доирасида ушбу муаммо ҳал этилмоқда. Бундан ташқари, ички йўллар шағаллаштирилди, электр таъминотидаги узилишлар бартараф этилмоқда.

Мазкур маҳаллада 878 та ҳонадон бўлиб, унда 5288 нафар аҳоли яшайди. Маҳалла аҳли ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб келмоқда. Ўрганишлар давомиди аҳоли асосан, боғдорчилик, чорвачилик ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларини гувоҳи бўлдик.

 Аҳоли билан бевосита мулоқот давомида  70 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

-2 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, - дейди Зикирилло Яминов. – Ҳозирда 3000 га яқин товуғим бор, кунига 2500 дона тухум оламан, даромадим яхши. Фаолиятимни янада кенгайтириб, ушбу тухумларни ички бозордан ташқари экспорт қилиш ниятим бор.

Партия фаоллари З.Яминовга мурожаати бўйича ҳуқуқий маслахат бериб, экспорт қилишга кўмаклашадиган бўлди.

Бундан ташқари, Нилуфар Жавҳарова ва Акром Убайдуллаевларга ишга жойлашиш борасида ёрдам берилди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-13 17:12:48

Партиямиз халқ орасига тобора кириб бормоқда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+