O‘zLiDeP депутатлари ташландиқ бўлиб турган спорт комплексини қайта таъмирлаб беришда кўмаклашади

13.08.2018, 12:28

O‘zLiDeP депутатлари ташландиқ бўлиб турган спорт комплексини қайта таъмирлаб беришда кўмаклашади

O‘zLiDeP фаоллари томонидан тузилган ишчи гуруҳ Поп тумани “Ғурумсарой” ва “Кенагас” МФЙ аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ташкил этди.

Мазкур маҳалла 2018 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, улардаги 1511 хонадонларда 6247 нафар аҳоли яшайди. Аҳолининг кўп қисми новвойчилик, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

Кун давомида 80 га яқин аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилганда 75 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш, нореал қарздорлик ва бандлик, уй-жой масаласидир.

- Маҳалламизда спортга қизиқиши бор ёшлар жуда кўп, - дейди маҳалла фаоли Жўрабой Дўстқўзиев. - Ғурумсарой иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ҳисобидаги бўш турган спорт комплексини таъмирлаб, ёшларнинг вақтларини мазмунли ўтишига кўмаклашилса яхши бўларди.

Келиб тушган мурожаат ва таклифлар Халқ депутатлар туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Бундан ташқари, маҳалла  аҳли ўртасида олиб борилган мулоқот давомида “Ҳар бир оила тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастури мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Тарғибот мобайнида  томорқасида иссиқхона ташкил этиш истагини билдирган аҳоли вакилларига зарурий маслаҳат ва кўникмалар берилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1261
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олимжон Тўхтаназаров2018-08-16 15:21:07

Ғурумсарой қишлоғида Спорт билан шуғулланувчилар жуда кўп. Лекин, шароит яратиш лозим. Аммо, "Обод қишлоқ" дастури бўйича Суратдаги спорт мажмуалари қачон таъмирланади? Ахир давлат бюджети маблағ ажратганку?


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-13 17:11:12

Ҳеч бир соҳа мамлакатни спортчалик дунёга танита олмайди. Шундай экан ёшларни спорт билан шуғилланишлари учун шарт-шароитлар яратиб беришимиз лозим


O‘zLiDeP Миришкор туман Кенгаши Дўстлик БПТ раиси Маматқулова Гулшод2018-08-13 15:25:11

O‘zLiDeP фаоллари ва депутатлари қишлоқлардаги ахоли билан юзма-юз мулоқот қилишлари ахолини муаммоларини ўрганишлари ва тадбиркорларга ёрдам беришлари тақсинга сазовор мен партия фаоли сифатида бундай юзма-юз мулоқатларни кўпроқ бўлиши тарафдориман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+