АТБ “Агробанк” Янгиқўрғон туман филиали “овқатланиш шахобчасини кенгайтириш учун кредит ажратаман” деган ваъдасини қачон бажаради?

13.08.2018, 12:48

АТБ “Агробанк” Янгиқўрғон туман филиали “овқатланиш шахобчасини кенгайтириш учун кредит ажратаман” деган ваъдасини қачон бажаради?

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Наманган вилоят кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаоллари энг чекка қишлоқ ва маҳалла аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўляпти.

Партия вакилларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Янгиқўрғон туманидаги “Қизилёзи” МФЙ аҳоли хонадонлари билан мулоқот қилишди.

Қизилёзи маҳалласида 383 та хонадон мавжуд бўлиб, 2100 аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг аксарият қисми боғдорчилик билан шуғулланиши, меҳнаткаш бўлгани учун хонадонларда ишсизлар сони ортган.

Учрашув давомида аҳолидан эскирган электр симёғочларни алмаштириш, ички кўчаларни асфальт қилиш, қишлоқ оилавий поликлиникаси, дорихона, ҳаммом, болалар учун спорт майдончаси қуриб бериш борасида мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу кўтарилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида партия депутатлик гуруҳи аъзоларига тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатиш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Аҳоли билан бевосита мулоқотимиз давомида ушбу маҳаллада овқатланиш шахобчаси йўқлиги борасида ҳам мурожаат қилинди.

Ишчи гуруҳимиз аъзолари ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган хусусий тадбиркор Ғофуржон Камалов билан суҳбатлашганида эски овқатланиш биносини қайта таъмирлаш учун тижорат банкдан кредит олишда муаммога дуч келганини билдирди.

 Ўрганишлар давомида шунга амин бўлдикки, жорий йилнинг май ойида хусусий тадбиркор Н.Камалова дастурга тушган “Олмазор” ошхонаси биносини реконструкция қилиш учун АТБ “Агробанк” Янгиқўрғон тумани филиалига мурожаат қилган бўлсада, ҳозирги кунга қадар банк томонидан ресурс йўқлигини важ қилиб кредит ажратиб бермаган.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, маҳалла аҳолиси ва қўшни қишлоқдан қатновчи фуқароларга замонавий кўринишдаги овқатланиш биносини қуриш, ёшларни иш билан таъминлаш учун шунчалик жон куйдириб ҳаракат қилаётган тадбиркорга маблағ ажратиб беришда тижорат банк вакиллари ўта масъулиятсизларча ёндашаяпти деб баҳолаш мумкин.

Ушбу муаммони ўз вақтида бартараф этиш мақсадида партиямиз депутатлик гуруҳи вакиллари ўз назоратига олди. 

Элдор Адилов,

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1575
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умаржон2018-08-17 02:11:16

Банклар томонидан бундай тусикларга учраетган тадбиркорларга туман кенгашлари натижага эришгунча албатта ердам бериши керак.


ЎзЛиДеП Наманган вилояти бўлим мудири Эркинжон Ахмедходжаев2018-08-15 12:43:54

Айрим банклар томонидан тадбиркорларни хуқуқларини поймол қилишларига чек қўйиш лозим.


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-14 09:22:04

Тадбиркорлик қилиб аҳоли бандилигини таъминлашда банкларимиз кўмакдош бўлиши керак. Ёшларни иш билан таъминлаш учун барчамиз бирдек маъсулмиз.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-13 17:08:26

Тадбиркорлик билан шуғилланиб, аҳоли бандилигини таъминлашни ният қилган фуқароларга кредит ажратилишида кўмаклашиш зарур


O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши мудири Музаффар Тухтасинов2018-08-13 13:10:40

Жуда долзарб муаммо кўтарилибди, бундай холатни дархол бартараф этиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+