O‘zLiDeP фаоллари Чортоқ туманидаги “Обод Диёр” МФЙ аҳолиси билан мулоқотда бўлди

13.08.2018, 23:26

O‘zLiDeP фаоллари Чортоқ туманидаги “Обод Диёр” МФЙ аҳолиси билан мулоқотда бўлди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари ҳамда партия Наманган вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган Чортоқ туманидаги “Обод Диёр” МФЙ аҳолиси билан бевосита мулоқот ўтказилди.

 Мазкур ҳудудаги 518 та хонадонда 2225 та аҳоли истиқомат қилади.  Кун давомида партия фаоллари 80 дан ортиқ хонадонга кириб, уларни таклиф ва мурожаатларини ўрганишди.

- Ўрганишлар давомида газ, электр ва тоза ичимлик сув таъминоти, томорқа учун оқава сув тақчиллиги, ишсизлик масаласи  бўйича 70 га яқин мурожаатлар келиб тушди, - дейди ишчи гуруҳ вакили Давлатбек Дедаханов. - Жумладан, маҳалла ҳудудида умумий фойдаланиш учун хаммом ва болалар спорт майдончаси, боғча қишлоқдан олисда жойлашганлиги, Янгиқўрғон кўчасида  пиёдалар йўлакчасини ташкил этиш, стационар тартибда даволаниш маскани ташкил этиш, арзон нархдаги уй-жой билан таъминлаш муаммолари мавжудлиги аниқланди.

Партия фаоллари Холматов Икром хонадонига ташриф буюрганида 2 ойдан бери бемор эканлиги аниқланди. Маҳаллага бириктирилган патронаж ҳамшираси чақирилиб бемор кўрикдан ўтказилди.

Ҳудди шундай ҳолат фуқаро Насиба Жалилованинг 2007 йил таваллуд топган фарзанди Азизбек Тожиддиновда ҳам кузатилди. Азизбекнинг соғлиги ёмонлиги ва даволанишга муҳтожлиги аниқланди. Мазкур масала юзасидан туман Кенгаши депутати ва шифокор Тохиржон Мўминов томонидан жойида текширув ташкил этилди ва даволаниши учун ўзининг хусусий шифохонасига жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатди.  

- Бугун партия фаоллари “қандай кўмак керак” деб маҳалламизга ташриф буюришганидан жуда мамнун бўлдик, - дейди маҳалла фаоли Ахмад Боймирзаев. - Маҳалламиздаги кўплаб муаммоли масалалар ўз ечимини топмоқда. Яна бир муҳим масала, ҳудудимизда умумий фойдаланиш учун ҳаммом қурилса аҳолимиз бундан мамнун бўлар эди.

Мазкур мурожаат юзасидан шу ҳудуддан сайланган партия депутатлик гуруҳи аъзоси Абдуқаҳҳор Атаханов томонидан детутлик сўрови юборилди ҳамда ишчи гуруҳ ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туман дастурига киритиладиган бўлди.     

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-14 08:23:40

Оддий фукораларнинг уйларига кириб хол ахвол сураши уларнинг муоммаларини урганиши ва албатта имкон кадар шу жойнинг узида ёк ечимини топиши халкимизнинг ишончини оширади ва келажакга умиди ортади.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-08-14 07:51:45

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимларининг хар бир хонадонга кириб шахсан ўзлари ахолининг жамиятдаги ўзгаришларга фикрларини ўрганиши, уларнинг таклиф ва мулохазаларини қабул қилиши, қолаверса муаммоли масалаларда ёрдам бериб ҳал қилишлари ишонаманки партиямизнинг яқин келажакда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида ижобий томондан ўз аксини топади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+