“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

14.08.2018, 15:39

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ишбилармон аёл — 2018” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Дастлаб Оҳангарон шаҳри Маданият ва истироҳат боғида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, аёллар, келинлар ва болалар либослари, зардўзлик, ҳунармандлик ва заргарлик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.

–Вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 27 нафар хотин-қиз ўзаро беллашди, — дейди O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Муяссар Джамолдинова. –Иштирокчиларни баҳолашда эса инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдаги фаоллиги, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқараётгани ва бошқа жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.     

Танловда “Сабина-Назар-Кутюр” МЧЖ раҳбари Сабина Абдуназарова 1-ўрин, “Ангрен Этюд Шарқ” МЧЖ раҳбари Муҳайё Алиева 2-ўрин, “Покизахон” ўқув маркази раҳбари Муаттар Баходирова эса 3-ўринга лойиқ деб топилиб, танловнинг республика босқичига иштирок этиш учун йўлланма олди.

Шунингдек, танловда “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл”, “Ташаббускор аёл” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Тошкент  вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умида ИСАЕВА2018-08-15 10:06:22

Аёллар қаноти томонидан ўтказилаётган лойихалар натижасида тадбиркор, фермер, ишбилармон ва бошқа соха вакиллари сони ва сифати кенгаймоқда.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-08-14 18:13:11

Республикамизда аёлларга давлат даражасида эътибор каратилган булиб, ишбилармон аёлларнинг купайиши давлатимиз ривожига хисса кушади.


Дилшод Турсунбоев ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши2018-08-14 17:13:45

Юртимизда аёлларга нисбатан этиборни кучайиб бораётганини гувоҳи бўлишимиз мумкин албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+