Сайёр қабул: фарғоналик Нодира Халиловага ҳудуддаги фойдаланилмай ётган ер майдони берилади

14.08.2018, 16:48

Сайёр қабул: фарғоналик Нодира Халиловага ҳудуддаги фойдаланилмай ётган ер майдони берилади

O‘zLiDeP Фарғона туман Кенгаши томонидан “Машъал” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.

Унда партия туман кенгаши масъуллари, халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Қабул давомида фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, аҳолини арзон уй-жой ва ер майдони билан таъминлаш, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа масалалар бўйича 30га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, “Машъал” МФЙда яшовчи Нодира Халилова ҳудуддаги фойдаланилмай ётган ер майдонини олишда кўмак сўради. Унинг мурожаати ташкилотчилар томонидан жойида ўрганилиб, яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди.  

Маҳалла аҳли номидан сўз олган Мавлуда Музрабова қиш кунларида кўмир олиш учун МФЙга зарур шарт-шароитлар яратиш кераклигини айтди. Унинг мурожаатини халқ ноиби, партия депутатлик гуруҳи аъзоси Муроджон Юлдашев ўз зиммасига олиб, муаммони ижобий ҳал этиб беришга ваъда берди.

Шу ҳудудда яшовчи Надежда Черкасова қизи оғир дардга чалинганини айтиб, унинг операцияси учун ордер олишда кўмак сўради. Ушбу масалада халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборилиши режалаштирилди.

–Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиб, одамларни ўйлантираётган муамоларни ҳал этаётган партия фаолларидан жуда миннатдормиз, – дейди Н.Черкасова – Тақдир экан, қизим анчадан буён оғир хасталикка чалинган, даволатиш учун эса ортиқча маблағимиз йўқ. Шу боис, ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддилардан кўмак сўрадик. Ташкилотчиларга раҳмат, мурожаатимни ҳал этиб беришларини маълум қилди. Уларнинг бу ғамхўрликларини асло унутмаймиз. 

Сайёр қабул сўнггида мурожаатлар юзасидан O‘zLiDeP ҳамда тегишли мутасадди идоралар томонидан муайян муддатда ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 Ш.ТОЛИПОВА,

   O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP аъзоси Сўх тумани Азамат Мирзажонов 2018-08-14 21:34:12

Жамиятимизни ривожи энг кичик муаммоларни ҳам бартараф этиб борилиши билан янада барқарорлашади. Сайёр қабулларда қанча қанча одамларнинг муаммолари ечимини топиб мушкули осон бўляпти. Партиядаги фаоллар, депутатлар ва албатта сектор рахбарлари ҳам бу учрашувларда ўзларини масъул билиб халқ учун яхши шароитлар яратилиши учун ҳаракат қилмоқда. Халқ ҳам партия билан бирлашиб харакат қилишдан тўхтамаса катта муаммолар ҳам бартараф бўлиши осон кечади.


Фурқатжон Эшонов Бешариқ тумани 2018-08-14 21:29:00

Шу сайтни анчадан бери кузатаман. айниқса навбатчилигимни мана шу сайт янгиликларини ўқиб ўтказаман. Юртимизда мана шундай партия фаоллари, одамлар учун жон тортадиган Депутатлар борлигидан хурсандман! Одамларни яъни халқни ғҳамни еб мана шунақанги юзма юз учрашувларни ўтказилиши бу жуда катта иш. Либерал Демократик Партиясини ишлари бунданда юксалсин. Бизни томонларгаям бир келинглар кутамиз


УСМОНОВА ФАРИДА ФАРҒОНА ШАҲРИ ПАРТЯ ФАОЛИ2018-08-14 21:24:30

Бунақанги учрашувлар энг чекка қишлоқларда бўлаётгани жуда кўп муаммоларни юзага чиқарибгина қолмай ана шу муаммоларни хал этилишига ўзини катта хиссасини қўшмоқда. Албатта Депутатларнинг саъйи харакатлари айрим мудраб қолган катталарни хам уйғотиб юрт учун ёнишига туртки бўляпти. Бу учрашувларда тиним билмаётган партия фаоллари ва депутатларнинг ишларида фақат омад кучу қувват тилайман


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-08-14 18:10:55

Жойларда сайёр кабулларни купрок ташкил килиб, ахоли муаммоларини депутатлар оркали ечиш чораларини куриш лозим.


Дилшод Турсунбоев ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши2018-08-14 17:11:25

Бу борадаги сайёр қабуллар ҳалқимизнинг муаммо ва камчиликларини ҳамда тадбиркорлик ва Фермерликда юзага келаётган тўсиқларни бартараф этишда хизмат қцилишига ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+