“Меҳригиё”нинг дардига ким дармон бўлади? (ВИДЕО)

15.08.2018, 15:40

“Меҳригиё”нинг дардига ким дармон бўлади? (ВИДЕО)

Сергели туманидаги “Меҳригиё” маҳаллласида бугунги кунда 5 мингга яқин фуқаро истиқомад қилади. Ушбу ҳудуддаги асосий муаммолардан бири бандлик масаласи билан боғлиқ. Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Умид Муҳаммедов маҳаллалардаги иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар, айниқса уюшмаган ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ташкил этди. Ушбу ярмаркадан кўзланган асосий мақсад аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар ва Президентимизнинг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашдан иборат. Ўтказилган ярмарка давомида 32 нафар фуқаро билан меҳнат шартномалари имзоланиб, муқим ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, маҳалла фуқаролари Меҳригиё маҳалласини Эзгулик маҳалласи билан туташтириб турувчи катта кўчага светофор чироқларини ўрнатиш борасида ҳам депутатга мурожаат қилишган. Аҳолининг айтишича, маҳаллада боғча ва мактаб йўқлиги сабабли аксарият ёшлар Эзгулик маҳалласида жойлашган таълим масканига қатнайдилар ва катта йўлни кесиб ўтишларига тўғри келади. Авваллари йўлдан кесиб ўтаётган йўловчилар учун тегишли пиёдалар йўлакчаси йўқлиги боис ўтган вақт давомида кўплаб автоҳалокатлар содир бўлган. Ҳаттоки, мазкур автоҳалокатларнинг бирида 1 нафар фуқаронинг ҳалок бўлганлиги кузатилган. Муаммони ҳал этиш нега пайсалга солинмоқда?

Шу каби муаммоларнинг тўлиқ шарҳи билан қуйидаги видеолавҳа орқали батафсил танишишингиз мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1089
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сергели туман Кенгаши фаоли Д.Пардаева2018-08-17 17:57:44

Сергели туманида жойлашган "Мехригиё" махалласи ҳудудидаги депутатимиз У.Мухамедов депутат бўлиб сайланганларидан буён махаллада истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга, етим болаларга, уруш фахрийларига, ишсиз аҳолига депутат томонидан ёрдам берилганини кўриб жуда қувондим. У.Мухамедов каби самимий депутатлар юртимизда кўпайсинлар.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир 2018-08-17 08:28:57

Сергели туманидаги “Меҳригиё” маҳаллласидаги ачинарли камчиликлар албатта кимни булсада уйлантиради. Барча кишлок жойларини шахар билан тенглаштириш борасидаги ишлар самараси бу уринда куринмаяпти. Биз йулаймиз албатта бу танкидий маколадан сунг ахолига кулай шаройитлар албатта яратилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+