Урганчда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тарғиб қилинди

15.08.2018, 17:05

Урганчда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тарғиб қилинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Ҳар бир оила –тадбиркор” дастурини амалга оширишга бағишланган амалий мулоқот ўтказди.

Тадбирда сўз олганлар давлат хизматлари турлари ва фаолияти, давлат солиқ тизимидаги энг сўнги янгиликлар, солиқ турлари, тижорат банклари томонидан кредит олиш тартиби ва имтиёзлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

–Дастурда белгиланган устувор вазифалар партиянинг ёшларда тадбиркорликка оид чуқур билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг бизнес-режаларини амалга оширишга кўмаклашишдек дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир, – дейди O‘zLiDeP Хоразм  вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Шу боис, дастур ижросини таъминлашда янада фаолроқ иштирок этиб, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилишимиз даркор. Зеро, тадбиркор ёшлар сони кўпайса, янги-янги иш ўринлари яратилади, ишлаб чиқариш кўлами кенгаяди, асосийси, аҳоли фаровон яшайди.

Тадбир сўнггида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшларга мутахассислар томонидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

       Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+