O‘zLiDeP хоразмлик Севара Худайбергановага тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун бино олиб берди

15.08.2018, 17:38

O‘zLiDeP хоразмлик Севара Худайбергановага тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун бино олиб берди

Бугун мамлакатимизда ёшлар ўзларига берилаётган эътибор, яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, бор иқтидорларини намоён қилган ҳолда юрт равнақи ва ватан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хоразмлик Севара Худайберганова ҳам ана  шундай ёшлардан бири саналади.

Чунки у болалигидан тикувчилик сир-асрорларини ўрганиб, эндиликда фаол тадбиркор сифатида фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, ёш тадбиркор бугун 5 нафар хотин-қизни бандлигини таъминлаган.

–Тикувчилик цеҳи ташкил қилиш орзуйим эди, – дейди Севара. – Тикув машиналарим бўлса-да, якка тадбиркор сифатида иш бошлашимда бино масаласи муаммо эди. Шу масалада O‘zLiDePга мурожаат қилган эдим. Партия фаолларининг кўмаги билан Урганч шаҳридаги 29-сон “Байналминалчи” МФЙдан 1 та хона ажратиб берилди. Айни чоғда болалар ва аёллар кийимлари ҳамда ўқувчилар учун мактаб формалари тайёрлаяпмиз. Албатта, бу бошланиши. Келгусида ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириб, яна 10 та қўшимча иш ўрни яратмоқчимиз.

Таъкидлаш керак, бугун бу ёш тадбиркор Урганч шаҳридаги 29-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига мактаб кийимлари тайёрлаб бериш бўйича шартнома ҳам имзолаган.                                                          

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1665
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-16 16:19:54

Хоразмлик Севара Худайберганова еш булишига карамасдан янги иш уринлари яратиб халкга хизмат килиб турганлиги ва келгусида иш фаолиятини янада кенгайттириши тугрисидаги фикри янада мактовга лойик . Тадбиркорликни йулга куйган Севарадай ешларимиз сони купайиши тарафдоримиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+