O‘zLiDeP депутати қўнғиротлик Қ.Жадигеровага имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашади

15.08.2018, 18:34

O‘zLiDeP депутати қўнғиротлик Қ.Жадигеровага имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашади

O‘zLiDeP Қўнғирот туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Қангли” МФЙда очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида партия фаоллари хонадонма-хонадон юриб, ҳудудда истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқот қилди, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганди.

Шунингдек, маҳалла аёлларига тадбиркорлик соҳасида қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar - kelajagimiz” давлат Дастурларининг аҳамияти, ажратилаётган кредит турлари бўйича батафсил маълумотлар берилди. 

–Маҳалламизда 2 минг 460 нафар хотин-қизлар истиқомат қилади, – деди “Қангли” МФЙ раиси З.Сейдуллаева. – Очиғи, партия фаолларининг маҳалламизга келиб, одамлар билан мулоқот қилганидан нафақат мен, балки бутун маҳалла аҳли хурсанд бўлди. Нега десангиз, улар одамлар билан шунчаки мулоқот қилмай, аёлларнинг кўпчилигини тадбиркорлик билан шуғулланишга ўргатди, муаммоларини ҳал этиб берди.

Қўнғиротлик Қ.Жадигерова аҳолига маиший хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида нон цехи очишни режалаштирган. Бунинг учун унга бироз маблағ етишмаяпти, холос.

Учрашув якунида мазкур мурожаат юзасидан халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи орқали тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови  юбориш орқали ижобий ҳал этишга келишиб олинди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+