O‘zLiDeP фан-техника соҳасида изланаётган олима аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди

15.08.2018, 18:38

O‘zLiDeP фан-техника соҳасида изланаётган олима аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Азиз ва ягонамсан, жонажон  Ўзбекистоним!” шиори остида “Инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқаларига оид долзарб масалалар” мавзуида амалий мулоқот  ташкил этди.

Тадбирда олий ўқув юртлари олималари, докторант, ихтирочи, инженер, конструктор, тадбиркор, ишбилармон, фермер хотин-қизлар, “Турон” фанлар академияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари қатнашди.

–Тадбирдан кўзланган мақсад вилоятда инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқаларини яхшилаш, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини ривожлантиришда аёлларнинг иштирокини ошириш, олима аёлларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши СТМ раҳбари Жамила Сайфиддинова. – Маълумки, ҳар қандай мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда қишлоқ хўжалиги асосий ўринни эгаллайди. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат соҳасини эса хом-ашё билан таъминлаш аграр соҳа зиммасидаги асосий вазифа эканини инобатга олсак, қишлоқ хўжалигининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги аҳамияти яққол намоён бўлади. Шу маънода O‘zLiDeP ҳам фан-техника соҳасида изланаётган олима аёлларни тадбиркорлик ва аграр соҳаларда инновацион ишланмаларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратаётир.  

Тадбирда шунингдек, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар фаолиятини инновацион технологияларни жалб этган ҳолда янада ривожлантириш, мамлакат иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълим соҳаларида инновацион технологияларнинг ўзаро алоқадорлиги, яратилаётган янгидан-янги технологиялар ҳамда ишланмалар (ўсимлик, мева, сабзавот навлари ва х.к) билан яқиндан таништириш мақсадида вилоятдаги тадбиркор ва фермер, ишбилармон ҳамда олима аёлларнинг экспорт маҳсулотлари ҳамда инновацион ишланмалари хусусида ҳам сўз юритилди.

Тадбир сўнггида ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда партиявий лойиҳаларда фаол иштирок этган хотин-қизлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ш.Ахмедова O'zLiDeP Косон туман кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари2018-08-16 09:08:48

Ҳудудларда ўтказилаётган амалий мулоқотлар инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқаларини яхшилаш, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини ривожлантиришда аёлларнинг иштирокини ошириш, олима аёлларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда қишлоқ хўжалиги, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат соҳасини эса хом-ашё билан таъминлаш аграр соҳа зиммасидаги асосий вазифа эканини, ҳалқимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги аҳамияти яққол намоён бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+