Самарадорликка эришиш ўз қўлимизда

31.07.2017, 20:33

Самарадорликка эришиш ўз қўлимизда

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 12 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларни сиёсий партиялар ўз фаолиятида устувор аҳамиятга эга, деб билмоқдалар.

Улардан бири парламент томонидан қабул қилинаётган муҳим қонун лойиҳалари муҳокамасига аҳолини кенг жалб қилиш, қонун ижодкорлиги жараёнида сайловчилардан келиб тушаётган таклифларни ҳисобга олишни таъминлашдир.

Жорий йилнинг 28-29 июль куни O‘zLiDeP Тошкент шаҳар туман партия ташкилотлари билан биргаликда ташкилотнинг қуйи бўғини бўлган бошланғич партия ташкилотларида ўтказилган тадбирларда ҳам айнан шу масалалар муҳокама қилинди.

Нигора Мавлянова, Олмазор туманидаги “Умидли сана” масъулияти чекланган жамияти директори, БПТ раиси:

— Президентимизнинг қонун ижодкорлиги жараёнига аҳолини кенг қатламини жалб этиш зарурлиги борасидаги ташаббусларини амалга ошириш мамлакатимизда бевосита халқ ҳокимиятчилигини таъминлайди, сиёсий партиялар билан сайловчилар ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Биз қуйи бўғин вакиллари қонун лойиҳаларини моҳокама этишда ва уларга аҳолидан таклифлар олиб, юқори ташкилотларга етказишда  фаол бўлишимиз, шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда диққат эътиборимизни уни ҳал этиш чора-тадбирларига қаратишимиз даркор.

Азиз Михлиев, Юнусобод туманидаги “Топ фарм сервис” МЧЖ директори, БПТ раиси:

— Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, бугун мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳасини эркинлаштириш ҳамда ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда. Бунда сиёсий партиялар ва бошланғич партия ташкилотларининг ўрни жуда муҳим бўлиб, уларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, масъулиятини янада ошириш ҳаётий заруратдир.

Президентимизнинг мазкур маърузасидан келиб чиқиб, қуйи бўғин фаоллари аҳоли, маҳалла фуқаролари йиғинлари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини тушуниб етдик. Келгуси иш фаолиятимизда албатта бу борадаги ишларимизни янада жонлантириб, иш тизимимизда янги механизмларни қўллаймиз ва бизга бирлашган фаолларимиз, партиямиз электоратиниг манфаатларини ҳимоя қилишда муносиб ҳисса қўшамиз.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1168
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Samidillo2019-09-05 11:41:27

Дарҳақиқат, сифатли ва замонавий таълим орқалигина камбағаллик ёки кам таъминланганлик тушунчаларини лексиконимиздан бутунлай чиқариб ташлашимиз мумкин, бошқа йўл йўқ!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+