O‘zLiDeP 6 нафар хотин-қизга бепул даволаниш учун йўлланма олиб берди

16.08.2018, 17:47

O‘zLiDeP 6 нафар хотин-қизга  бепул даволаниш учун йўлланма олиб берди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлик – умрнинг гарови” мавзуида бепул тиббий кўрик ташкил этди.

Кўрик давомида терапевт, эндокринолог, ЭКГ мутахассиси, педиатр, акушер-гинеколог, офтальмолог каби малакали шифокорлар томонидан “Кўтарма”, “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

–Кўрик давомида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, юқумли касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси “Саломатлик маркази” раҳбари Матлуба Абдусаттарова. –Тиббий кўрикни самарали ташкил қилиш мақсадида эса зарур тиббий ускуналар олиб келинди. Асосийси, терапевт, нев­ропотолог, окулист каби мутахассислар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, аниқланган касалликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Тиббий кўрик якунида 2 боқувчисини йўқотган аёлларга вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига, 4 нафар хотин- қизга вилоят кардиология бўлимига бепул даволаниш учун йўлланма берилди.

Шоира ХАСАНОВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1832
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сергели туман фаоли Ф.Лутфуллаева 2018-08-17 17:14:40

O‘zLiDeP ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлик – умрнинг гарови” мавзуида бепул тиббий кўрик ташкил этилгани бу юртимизда яшаб келаётган аёллар саломатлигини тиклаш учун сабаб бўлаётгани қувонарли ҳолдир.


А.Шахриев Косон туман Гулбог МФЙ БПТ раиси2018-08-17 09:36:26

O‘zLiDeP нинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлик – умрнинг гарови” мавзусида ўтказилаётган бепул тиббий кўриглар давомида терапевт, эндокринолог, ЭКГ мутахассиси, педиатр, акушер-гинеколог, офтальмолог каби малакали шифокорлар томонидан ҳудудларда яшовчи хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиши хотин кизларнинг соглигини мухофаза килиш-соглом турмуш тарзини янада мутсахкамлашда ёрдам беаради.


А.Шахриев Косон туман Гулбог МФЙ БПТ раиси2018-08-17 09:35:18

O‘zLiDeP нинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлик – умрнинг гарови” мавзусида ўтказилаётган бепул тиббий кўриглар давомида терапевт, эндокринолог, ЭКГ мутахассиси, педиатр, акушер-гинеколог, офтальмолог каби малакали шифокорлар томонидан ҳудудларда яшовчи хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиши хотин кизларнинг соглигини мухофаза килиш-соглом турмуш тарзини янада мутсахкамлашда ёрдам беаради. –Кўрик давомида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, юқумли касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси “Саломатлик маркази” раҳбари Матлуба Абдусаттарова. –Тиббий кўрикни самарали ташкил қилиш мақсадида эса зарур тиббий ускуналар олиб келинди. Асосийси, терапевт, нев­ропотолог, окулист каби мутахассислар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, аниқланган касалликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берди.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир2018-08-17 08:23:58

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасидаги амалдаги ишлар уз самарсини курсатмокда. Жамиятдаги хотин кизларнинг соглигини мухофаза килиш-соглом турмуш тарзини янада мутсахкамлашда кумакдош булади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+