O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоятида ўз фаолиятини олиб бормоқда

17.08.2018, 16:10

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоятида ўз фаолиятини олиб бормоқда

Аввал хабар  берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари Самарқанд ва Наманган вилоятларида бўлиб, партия фаолларига аниқ вазифалар юклаган ҳолда ҳудуддаги аҳвол билан яқиндан танишиш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида аҳоли билан бевосита мулоқот тизимини йўлга қўйишган эди.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Жиззах вилоятида ўтказилиши белгиланди.

Туманлардаги аҳоли шарт-шароитлари билан яқиндан танишиш, муаммоларини ўрганган ҳолда уларга партиявий воситалар орқали ечим топиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш тизимини кенг йўлга қўйиш мақсадида партиянинг Жиззах вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда БПТ раислари билан учрашув ташкил қилинди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда партия олдида турган устувор вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, партия ғояларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Учрашув давомида партия ходимлари, депутатларнинг аҳоли орасида кириб боришда фаоллигини ошириш, аъзолар сафини кенгайтириш, БПТ фаолиятини янада такомиллаштириш, келгуси сайловларга номзодларни танлаб олишда фаол лидерларни излаб топиш борасида зарур тавсиялар берилди.

Учрашув сўнггида Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида оддий халқчил  тилда тарғиботини кўчайтириш юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, жойларда бу каби мулоқотларни  ўтказишга келишиб олинди. 

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1930
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хамидова Дилдора O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши2018-08-17 17:23:32

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Жиззах вилоятидаги аҳвол билан яқиндан танишиш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида аҳоли билан бевосита мулоқот тизимини йўлга қўйишди. Ишчи гурух аҳолига кредитлар олиш каби куплаб муммоларига кўмаклашишмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+