O‘zLiDeP янгиободлик ёш тадбиркорга 100 млн. сўмлик кредит олиб берди

17.08.2018, 16:51

O‘zLiDeP янгиободлик ёш тадбиркорга  100 млн. сўмлик  кредит олиб берди

Aввал хабар қилинганидек, аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муамоларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилояти Янгиобод туманида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб туманда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганди. Ўрганишлар жараёнида ҳудудда янги мактаб қурилиб фойдаланишга топширилаётгани, шунингдек, ҳаммом, гўзаллик салони барпо этилаётгани аниқланди.

Бироқ аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар чоғида қишлоқ аҳолиси ўртасида ишсизлик муаммоси борлиги аён бўлди. Шу сабабли, иш масаласида мурожаат қилган фуқароларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилиб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга бизнес режалар тузишда кўмаклашилди.

“Бахт” кўчасида яшовчи Муҳаррам Мирсаидова кўп йиллардан буён тикувчилик билан шуғулланади. Лекин тиниб-тинчимас ёш тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириб, тикувчилик цеҳи очмоқчи. Бунинг учун эса унга 100.000 миллион сўм миқдорида маблағ керак.

Ишчи гуруҳ раҳбари Насим Ҳошимов ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи туман бўлими ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши кафиллиги билан тадбиркорга “Қишлоқ қурилиш банк” туман филиали томонидан юз миллион сўм миқдорида кредит ажратиладиган бўлди.                                                    

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+