Асал – минг дардга малҳам, дейди мингбулоқлик Бахтиёр Қодиров (ВИДЕО)

17.08.2018, 18:20

Асал – минг дардга малҳам,  дейди мингбулоқлик Бахтиёр Қодиров (ВИДЕО)

Халқимиз асаларини “етти хазинанинг бири” дейди. Шу билан бирга, бу фойдали ҳашарот оила табиби ҳамдир.  Чунки тўйимли озуқа ҳисобланган асал таркибида инсон организми учун фойдали микроэлементларнинг 70 фоиздан ортиғи мавжуд. 

Шу боисдан, кейинги йилларда мамлакатимизда асаларичиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айтиш жоиз, наманганлик фермерлар ҳам бол етиштириш бўйича катта тажрибага эга. Мингбулоқ туманидаги “Баҳтиёр Абдусаломович” кўп тармоқли фермер ҳўжалиги раҳбари Бахтиёр Қодиров ана шундай омилкорлардан бири.

2006 йилда ташкил топган мазкур фермер хўжалиги дастлаб ғалла ва пахтага ихтисослашган бўлса, ҳозирга келиб чорвачилик, иссиқхона ва асаларичилик тармоқлари ҳам бор.

-Дастлаб 50 та оила, яъни 25 та яшикда асалари парваришлашни йўлга қўйган эдик, - дейди Б.Қодиров. – Айни чоғда яшикларимиз сони 100 дан ортди. Бу асаларичилик кони фойда экан. Ҳам маҳсулот олиб даромадимиз кўпаймоқда, ҳам ҳосилдорлик унуми ошишига хизмат қиляпти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, битта асалари бир килограмм асални йиғиш учун 4500 марта парвоз қилиши ва 6-10 млн гулдан шира олиши керак экан. Фойдали ҳашаротга бу шароитни яратиб бериш эса асаларичининг зиммасида. Сердаромад тармоқнинг машаққатли экани ана шу тажрибанинг ўзидаёқ билинади.

Таъкидлаш керак, бугун соҳани ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли асаларичилик билан шуғулланиш истагида бўлган фермерлар сафи тобора ортиб боряпти. Бу эса аҳоли истеъмоли учун табиий тоза асал етказиб бериш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлаётир.   

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рустамжон Хакимов 2018-08-18 12:18:46

Шунақа тавсявий харкатерга эга соҳалар хақида маълумотларни кўпроқ беринглар. Жуда зўр чиқибди. Видео орқали кўп маълумот олдим. Раҳмат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+