БПТ: сон эмас, сифат муҳим

31.07.2017, 20:35

БПТ: сон эмас, сифат муҳим

Жорий йил парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселекторда Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Қува туманида фаолият олиб бораётган бошланғич партия ташкилотларида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Унда асосий эътибор сиёсий партиялар ва уларнинг жамият ижтимоий ҳаётида тутган ўрни ва роли ҳақидаги танқидий ва чуқур таҳлилий фикрлари асосида бошланғич партия ташкилотлари олдидаги вазифалар, амалий ишлар муҳокамасига қаратилди.

Айни пайтда O‘zLiDeP туман Кенгашида 31 та бошланғич ташкилот фаолият олиб бормоқда. Лекин уларнинг барчасини ҳам қониқарли иш олиб бормоқда, деб айта олмаймиз. Муҳокамаларда фаолиятимизга танқидий ёндашган ҳолда партия Ҳаракат дастури ва Сайловолди дастурларининг тўла ва самарали амалга ошириш, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллаш учун БПТнинг янги ғоя, ташаббус ва таклифлари, амалий ишлар кўламини ошириш, аҳолининг кенг қатламлари, электорат ва уюшмаган ёшлар билан фаол иш олиб бориш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Давра суҳбатларида Президентимизнинг видеоселектрда сўзлаган маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб,  БПТлар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш, ташкилий-партиявий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, юқори партия органлари ва депутатлик гуруҳи билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Бир сўз билан айтганда, Муҳтарам Президентимиз томонидан 12 июль куни ўтказилган тарихий учрашувдан керакли хулосаларни чиқарган ҳолда биринчи навбатда бошланғич ташкилотларимиз фаолиятини сифат жиҳатдан яхшилаш, аҳоли ва электорат орасига чуқурроқ кириб бориш борасида зиммамизда масъулиятли вазифалар турганлигини, бунинг учун икки ҳисса кўпроқ ишлашимиз зарурлигини  англаб етдик.

Партия фаоллари томонидан билдирилган таклиф ва истаклар асосида бундан буён барча бошланғич ташкилотлар ва депутатларимизни янада илғор бўлиш, аҳоли манфаатлари йўлида изланиб ишлаш орқали кўпроқ амалий тадбирлар билан шуғулланишга жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Хожиакбар Хожиматов,

“Қуббо принт Назиржон” МЧЖ

  бошланғич партия ташкилоти раиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+