O‘zLiDeP депутати “Буюк ипак йўли” ҚФЙдан туман марказига транспорт қатновини йўлга қўйиш учун сўров юборди

17.08.2018, 19:26

O‘zLiDeP депутати “Буюк ипак йўли” ҚФЙдан  туман марказига транспорт қатновини йўлга қўйиш учун сўров юборди

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари халқ билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш мақсадида  Пахтакор туманидаги “Буюк ипак йўли” ҚФЙда бўлди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида ҳудудда оқова ва ичимлик суви танқислиги, газ баллонларнинг ўз вақтида етиб келмаслиги, ички йўлларнинг таъмирталаблиги, ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун етарли шароит яратилмагани аниқланди.

Ушбу кўтарилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида партия депутатлик гуруҳи аъзоларига тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатиш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Шу ҳудудда яшовчи Алишер Ирисбоевнинг айтишича, қишлоқдан туман марказига бориш учун транспорт қатнови йўлга қўйилмаган. Бу эса аҳолига турли қийинчиликлар туғдирмоқда. Ушбу муаммо атрофлича ўрганиб чиқилиб, мурожаат юзасидан халқ ноиби Дилшод Қобулов томонидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

Таъкидлаш керак, мулоқотлар давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни шу ернинг ўзида бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилот вакиллари ҳам жалб қилинди.   

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+