Ҳовузимизни бузманг!

19.08.2018, 01:17

Ҳовузимизни  бузманг!

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Қашқадарё вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳи  Нишон туман Пахтакор ва Байналмилал маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан мулоқот қилганларида, улар  турмуш шароити ёмонлиги, канализация мутлақо ишламаслигидан шикоят қилишди. Иккита уйда яшовчи аҳоли битта ҳовуздан сув ичишар экан.  Туман ҳокимлигидан келиб, бу ҳовузни бузиб ташламоқчи эканликларини билдиришибди. 

- Биз яшаётган уйларда санитария ҳолати ниҳоятда ёмон, -дейди “Сокинлик” кўчасидаги 6-хонадонда яшовчи Муҳаббат Шодмонова. – Болаларимиз ўртасида юқумли касалликларга чалинганлари кун сайин ортмоқда. Болалар майдончаси йўқ. Уларни  саломатлигини асраш мақсадида кўчага чиқишга рухсат бермаймиз. Чунки уйлар атрофлари ахлатхонага айланган. Бугун биз билан мулоқот қилган депутатимиздан ушбу муаммони ижобий ҳал этишини сўрадик. Ҳовузга бир машина сув тўкиб, барчамиз шу ҳовуздан сув ичамиз. Агар уни бузиб ташлашса, 2 километр жойдан сув ташиб келишга мажбур бўламиз.    

Ушбу маҳаллалардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан депутат Убайдулла Усмонов томонидан мутасаддиларга депутатлик сўрови киритилиб, ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Ўрганишлар давомида  “Ҳар бир оила-тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисидаги маълумотлар берилди.  

                            Асилабону СУЛТОНОВА,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1928
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+