O‘zLiDeP ёш тадбиркорга 25 млн. сўм миқдорида кредит олиб беради

19.08.2018, 01:25

O‘zLiDeP ёш тадбиркорга 25 млн. сўм миқдорида кредит олиб беради

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Янгиобод туманидаги “Қўшқанд” қишлоғида бўлди.

Бундай мулоқотларнинг афзаллиги шундаки, юзма-юз суҳбат чоғида одамлар ўзларини ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларини очиқ-ошкора суҳбатдошига айта олади. Аҳолининг таклифи билан эрта тонгдан кун ботгунга қадар чўзилган мулоқотлар фикримиз исботидир.

Таъкидлаш керак, “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ушбу қишлоқда 319 та хонадон бўлиб, уларда 1 минг 921 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳлининг кўпчилиги меҳнаткаш, тадбиркорлик ва деҳқончилик билан шуғулланади.

Масалан шу ҳудудда яшовчи Санобар Жўраева ҳам тикувчилик билан шуғулланади. Яқинда унга туман ҳокимлиги томонидан 3,5 миллион сўмлик замонавий тикув машинаси совға қилинди. Шу кунларда “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан завқ олган тадбиркор қишлоқ марказида маиший-хизмат кўрсатиш шохобчаси очиш ниятида юрибди.

Мулоқот чоғида тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш бўйича зарур кўрсатмалар ҳамда “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастури доирасида яратилаётган шароитлар, имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди. Мулоқотда ҳозир бўлган мутасаддилар кўмагида ёш тадбиркорга 25 млн. сўм миқдорида кредит ажратишга келишиб олинди.

Таъкидлаш керак, жойларда ўтказилаётган бу каби учрашувлардан кўзланган мақсад энг аввало, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда халқни рози қилишдан иборат.  

   Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1866
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-23 09:23:43

Санобар Жўраеванинг тадбиркорлик фаолиятига омад тилаб қоламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+