Боғча йўқ, мактаб эса ўқув йилига тайёр эмас...

19.08.2018, 01:31

Боғча йўқ, мактаб эса ўқув йилига тайёр эмас...

Муборак туман Чорвадор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қорақум қишлоғида 689 хонадонда 4035 аҳоли яшайди. Шундан 535 нафари боғча ёшидаги болалардир. Ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 135-ўринли болалар боғчаси қурилиши керак эди. Аммо номаълум сабабларга кўра 2019 йилга қолдирилди.   2,5 км. йўл асфальт қилиниши керак бўлса-да, ҳали ишлар бошлангани йўқ. 

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Қашқадарё вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳи қишлоқдаги 6-мактаб биносин ўқув йилига тайёрлиги билан қизиқдилар.

Мактаб  капитал таъмирлашга тушган экан. Бугун мактабга борсангиз, таъбингиз хира бўлиши турган гап. Директор Зиёдулла Зокировни мактабдан топа олмадик. Бир қарашда мактаб капитал таъмирланаётганига ишонгинг келмайди. Ишлар чала бажарилаяпти. Ҳамма жой вайрона бўлиб ётибди. Ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди.  Синиб ётган поллар, қўпорилган зиналар, ахлатхонага айланган мактаб биносини кўриб, бу зиё масканида 1 сентябрдан ўқув машғулотлари бошланишига ишонгимиз келмади. Чунки бу ерда ҳали кўп иш қилиниши керак. Таъмирлаш ишларини “Муборак таъмир қувур сервис” МЧЖ қурувчилари олиб боришаётган экан. Шошқалоқлик билан бажарилган сувоқ ишлари талаб даражасида эмаслиги ойдек равшан. Кечагина буёқдан чиқарилган синфхоналарда мурғак болаларни сабоқ тинглашларини тасаввур этаверинг. Бундай хонада туман раҳбарлари ҳам узоқ вақт ўтира олмаса керак. Спорт залидаги чириб кетган полларни бўяб қўйишаяпти. 

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+