20 нафар ёшлар иш билан таъминланди

19.08.2018, 01:35

20 нафар ёшлар иш билан таъминланди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Қашқадарё вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари Китоб туман Севаз ва Денов қишлоқларида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлишиб, уюшмаган ёшларнинг бандлиги билан қизиқдилар.

Мулоқотлар давомида бу қишлоқларда ҳам ишсизлик муаммо эканлигини аниқланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қаҳрамон Эргашевнинг кўмаги билан 20 нафар йигит-қизлар “Севаз” Андроникс масъулияти чекланган жамиятга ишга жойлаштирилди. Эндиликда улар корхонанинг олмани саралаш ва қайта ишлаш цехларида ишламоқдалар.

Ишчи гуруҳи ташрифи давомида ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган 11 нафар ёшларнинг лойиҳаси “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурига киритилди ва банклардан молиявий кўмак ажратилишига амалий ёрдам берилади. Шунингдек, Рус қишлоғида яшовчи одамларнинг томорқаларини оқова сув билан таъминлаш учун туман кенгаши депутати томонидан сўровнома юборилди. 

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    253
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-19 08:08:18

Уюшмаган ешларни ишга жалб килиш бу хозирги куннинг муоммалаи масалаларидан саналади. Мана Партиямиз фаолларидан тузилган ишчи гурух ердами билан 11 нафар ёшларнинг “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида иш билан таъминланишига ердам килиниш бу катта куч албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+