Томорқаларчиларнинг қувончи чексиз

19.08.2018, 01:40

Томорқаларчиларнинг қувончи чексиз

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Қашқадарё вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳи  Ғузор туман Ярғунчи қишлоғида бўлдилар. Қишлоқда  974 хонадон бўлиб, 5491 нафар аҳоли истиқомат қилади. Оқова сув йўқлиги боис томорқаларга деҳқончилик қилиши имкони йўқ эди. Туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ташаббуси ва депутат Таваккал Раҳимовнинг саъй ҳаракатлари билан қишлоқ ҳудудида 4 та артезиан қудуғи қазиш “Обод қишлоқ” дастурига киритилди. Мана бир неча ойдирки, бу артезиан қудуқлар чиқаётган сув билан нафақат аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди, балки томорқалардан самарали фойдаланиш имкони яратилди.

- Биз ярғинчиликлар юртбошимиздан чексиз миннатдормиз,-дейди ярғунчилик Эрмат Жўраев. – “Обод қишлоқ” дастури бизнинг дилимиздаги гап бўлди. Халқимизнинг кўп йиллик энг олий орзуси ушалди. Эндиликда томорқаларимиз яшнаб турибди. Одамлар рўзғорларидан ортган сабзавотни бозорга олиб чиқиб, даромад топишаяпти. Партия фаоллари билан суҳбат ниҳоятда қизиқарли бўлди. Кўпчилик ёшларимизда тадбиркорлик қилиш истаги пайдо бўлди. Энг муҳими, биз ярғунчиликлар мамлакатимизда юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни самарасини ўз кўзимиз билан кўрдик. Қалбимизда бахтли эртамизга бўлган ишонч пайдо бўлди.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-08-19 08:01:23

Партиямиз фаолларидан иборат ишчи гуруҳи жойларга чикиб халкимизнинг яшаш шароийтлари билан якиндан танишиб муоммаларини урганиб ердам курсатишларини бу мактовга лойик. Партиямизнинг жамиятдаги урни билинади, халкимизнинг келажакга ишончи ортади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+