Навоийлик “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари Тошкентда (+ВИДЕО, ФОТО)

20.08.2018, 14:51

Навоийлик “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари Тошкентда (+ВИДЕО, ФОТО)

Куни кеча “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” шиори остидаги ёшлар форуми иштирокчилари, O‘zLiDePнинг Навоий вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари учун Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Дастлаб иштирокчилар пойтахтимизнинг Мустақиллик майдонидаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйишди.

Шундан сўнг улар O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида бўлиб, партия фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашувда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.  

—Бугунги кунда O‘zLiDeP Дастури доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ҳамда ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга салмоқли ҳисса қўшиб келинмоқда, дейди – O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жўрабек Аслонов. —Бу борада олиб борилаётган ишлар партиянинг ёшларда тадбиркорликка оид чуқур билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда бизнес ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини сингдиришга кўмаклашишдек дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир. Ушбу саёҳатнинг ўтказилиши мазкур йўналишдаги ишларнинг мантиқий давомидир. Чунки ушбу ташриф ёшларни мамлакатда янги қабул қилинаётган қонунлар билан яқиндан таништириш баробарида, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини оширишда яхши самара беради.

Юзма-юз мулоқотлар давомида ёшлар ўзларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди, қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди. 

Шундан сўнг, бўлажак депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб, партиянинг парламентдаги фракцияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида иштирокчиларга парламент фаолияти, қонун ижодкорлиги, ўтган 27 йил давомида фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар масаласига қайта-қайта эътибор қаратилаётгани бежиз эмаслиги, жойларда ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ҳанузгача сақланиб қолаётганлиги таъкидланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари иштирокида очиқ мулоқот шаклида ўтказилган муҳокамаларда кейинги икки йилда мамлакатимизда ёш авлоднинг мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, халқаро майдонда рақобатга кириша оладиган баркамол шахслар этиб тарбиялаш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.

—Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси иш фаолияти билан танишар эканман, депутатлик фаолияти ҳақидаги тасаввурларим мутлақо ўзгарди. Аҳоли манфаати, уларнинг талаб ва таклифлари юзасидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларининг тайёрланиш жараёни, айниқса менда катта таассурот қолдирди. Келажакда мен ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлишни юрагимга тугиб қўйдим ва бу борада O’zLiDeP томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга астойдил ҳаракат қиламан, дейди – Зарафшон шаҳар Кенгашидаги “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоси Кумуш Сувонова.

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридан келиб чиқиб, партиянинг ушбу йўналишдаги фаолиятини янада жонлантириш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ҳали ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиш вақти келганлиги қайд этилди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар Турин политехника университет қошидаги Инновацион технопаркига ҳам ташриф буюришиб, у ерда олиб борилаётган ишлардан баҳраманд бўлишди.

Айтиш жоиз, университет қошидаги мазкур “Технопарк” инновация марказида  янгиликлар яратиш узлуксиз жараёнга айланган. Бу ерда амалга оширилган лойиҳаларнинг аксарияти аллақачон одамларнинг кўмакчиси ва дастёрига айланиб ҳам улгурди.

Ташриф чоғида бўлажак депутатлар марказда ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти катта бўлган турли лойиҳалар устида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Кейинги манзил Чилонзор туманидаги “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази бўлди.

Бу ерда мамлакатимизнинг муваффақиятга эришган етакчи тадбиркорлари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. 

Учрашув давомида тажрибали тадбиркорлар ёшларга муваффақиятга эришишнинг омиллари ҳақида ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда сўзлаб берди. Тадбиркорлик фаолиятига оид қонунлар, бизнес-режа тузиш ва уни амалга оширишда банк кредитларидан фойдаланиш каби масалалар юзасидан тавсиялар берди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

ВИДЕО:

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    648
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-08-23 23:17:04

Yoshlarni qo'llab quvvatlashda O'zLiDeP har doim faol. Bu esa o'z navbatida partiyamiz kelajagini ishonchli va iqtidorli kadrlarga boyitadi.


Azimbek2018-08-21 23:05:29

Men "Kelajak Deputatlari" guruhi tarafdori sifatida ushbu tashrifni amalga oshirishda kamarbasta bo'lgan barcha-barchangizga shahrimiz yoshlari nomidan minnatdorchilik bildiraman. Ulug' niyat sari shahdam qadam tashlaymiz, Bir yoqadan bosh chiqarib ezgu ishlar boshlaymiz Tadbirkorlar yo'lini doim ochib bergaymiz BIZ LIBERAL YOSHLARI Ishbilarmon kishilar ming loqayddan yaxshidir "Kelajak deputatlari" partiyamizning naqshidir Yurt ravnaqi eng oliy maqsadimiz BIZ LIBERAL YOSHLARI


Azimbek2018-08-21 23:05:28

Men "Kelajak Deputatlari" guruhi tarafdori sifatida ushbu tashrifni amalga oshirishda kamarbasta bo'lgan barcha-barchangizga shahrimiz yoshlari nomidan minnatdorchilik bildiraman. Ulug' niyat sari shahdam qadam tashlaymiz, Bir yoqadan bosh chiqarib ezgu ishlar boshlaymiz Tadbirkorlar yo'lini doim ochib bergaymiz BIZ LIBERAL YOSHLARI Ishbilarmon kishilar ming loqayddan yaxshidir "Kelajak deputatlari" partiyamizning naqshidir Yurt ravnaqi eng oliy maqsadimiz BIZ LIBERAL YOSHLARI


Dilshodjon2018-08-21 21:05:19

Biz yoshlar judayam xursand bo‘ldik bunaqa ishlarni amalga oshirishda Navoiylik "Kelajak deputatlari" guruhi a‘zolari hech qachon charchashmaydi bizning kichkinagina tashabbusimizni qo‘llab quvvatlagani uchun Partiya rahbariyatiga barcha "Kelajak deputatlari" guruhi a‘zolari nomidan o‘z minnatdorchiligimni bildiraman


Kumush2018-08-20 19:57:31

Firlarim judayam yaxshi tariflasam shunchali kam


Kumush2018-08-20 19:55:38

Fikrlarim judayam ko'p men bu partiyaning faol yosh deputat bo'lganomdan faxrlanam .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+