Жорий йилда Сурхондарёда оилавий тадбиркорлик учун 20 миллиард сўмлик кредит ажратилди

20.08.2018, 16:18

Жорий йилда Сурхондарёда оилавий тадбиркорлик учун 20 миллиард сўмлик кредит ажратилди

Бу ҳақда O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ва Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Оилавий тадбиркорлар ва фермерларга имтиёзлар янада кўпайди” мавзуида ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Мулоқотда “Ҳар бир оила - тадбиркор” Дастури доирасида фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, энг муҳими, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.  

Қайд этилганидек, жорий йилда Дастур доирасида вилоятдаги барча тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 20 миллиард сўм, 30 дан ортиқ томорқа ер эгаларига 450 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

­-Ҳақиқатдан ҳам, бугун вилоятимизда мазкур Дастур доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, - дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Турсунали Абдуллаев.- Бу жараёнда партиямиз ҳам қараб тургани йўқ. Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқаришга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Мақсад битта,  ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароит яратиш.

Мулоқот сўнгида партия электорати бўлган фермерлар ва шаҳсий томорқа ер эгаларига ажратилаётган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш орқали оилавий тадбиркорлик ва фермерлик соҳасини янада ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Hakimov2019-04-16 14:47:46

Har bir Oila tadbirkor dasturi Amalga oshirldi Maksad har bir oilani Tadbirkorlik bilan shug'ilanishi va barqaror daromat manbayiga ega bolishi sharoit yaratishdan iborat Lekin Surhondaryo viloyat Sherabod Tumanida Chorvachilik Qora molchilik, Qo'ychilikga Imtiyozli kriditlar Ajratilib berilmayapti Sabab Shahsan Men Hakimov Yashnarbek Hakimovich 1998yil 20noyabrda tavalud topganman Men Chorvachilik bilan shug'ilanmoqchiman Shunga qiziqaman lekin meni oilaviy sharoitm yoqligi tufayli qilolmiman Kridit omoqchi edim xamma dokumenti qilib boganimdan keyin chorvachilik yopildi boldi Dep bank xodimlari Iltimos qilaman menga sababi nimaga unday Ekanligini aytishingzni sorayman Men qowimcha ish o'rinlari ajratib Yow tadbirkor bo'lmoqchi edim lekin orzularim Amalga oshmadi


Сариосиё туман Кенгаши Ижрочи Котиби Ф.Сохибов2018-08-22 15:13:09

Чарчамайлик. Барчага якинлашиб келаётган Ватанимиз мустакиллигининг 27 йиллиги муборак булсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+