O‘zLiDeP фаоллари Олтинкўл тумани аҳолиси билан мулоқотда бўлди

20.08.2018, 08:48

O‘zLiDeP фаоллари Олтинкўл тумани аҳолиси билан мулоқотда бўлди

Куни кеча O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши Аёллар қаноти бўлими, Олтинкўл туман Кенгаши Олтинкўл тумани “Бўстон”, “Оқ тепа” МФЙда  яшовчи аҳоли муаммосини ўрганди.  

“Оқтепа” МФЙда 537 та хонадон бўлиб уларда 2893 аҳоли истиқомат қилади. “Бўстон” МФЙда эса 543 хонадонда 2976 та аҳоли яшайди.

–Тадбир давомида ҳар бир туман аҳолисини Юртбошимиз томонидан чиқарилаётган Қарор ва Фармонлари билан таништирган холда уларни оилавий тадбиркорликка чорладик, – дейди Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти бўлими мудири Умида Исаева. –Баъзи бир хонадонларда тадбиркорлик ҳамда фермерлик қилиш имконияти мавжуд бўлсада улар бу йўналишда ўқувлари йўқлиги сабабли иш бошлай олмаётганларини айтишди. Партия ходимлари шундай оилаларга тадбиркорлик бошлаш учун маслахатлар берди ва ўз бизнесини бошлашга моддий имконияти бўлмаган фуқороларга эса кредит олишда кўмаклашадиган бўлди.  

Шунингдек, мулоқот жараёнида Улуғвор кўчасида ичимлик сув ҳамда табиий газ таъминоти етишмаслиги аниқланди. Ушбу муаммо бўйича O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши раиси Б.Азимов номидан тегишли ташкилотларга сўров юборилди.

Умида Исаева,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1896
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хамидулло2018-08-25 17:16:04

Балким исм фамиляси сизнинг исм фамилиянгиз билан бир хилдир, Мевалик дарахтга тош отилади! демак бу тадбиринглар пиар бўларкан, O'zLiDeP олға, мен хам сизларнинг партиянгизга қизиқишим ортиб бормоқда. ишларингизга омад ёр бўлсин!


Хўжаобод туман Кенгаши аппарат рахбари Баходир Саидолимов.2018-08-25 16:45:05

Юқорида ёзилган фикр меники эмас. Эхтимол кимдир биров танқидий фикр билдирмоқчи бўлгандир. Мард инсон фикрини ўзининг номидан билдиради. Номард кимсагина бир чеккада туриб, бировнинг номидан ғаламисона гап айтади. uzlidep.uz сайтининг админстраторидан илтимос қилган бўлар эдим, юкоридаги Баходир САЙДОЛИМОВ номидан 2018 йил 20 август куни соат 18 22да ёзилган мавхум фикр қайси компютер орқали ёзилганини аниқлаб берса.


Баҳодир САЙДОЛИМОВ2018-08-20 18:22:53

Бошка туманларн Худо урганми? Нега бошка туманларни фаолиятига оид материалар берилмаяпти?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+