Тўрткўлда “Ватаним - обод қўрғоним” номли тарғибот тадбири ўтказилди (ВИДЕО)

21.08.2018, 12:29

Тўрткўлда “Ватаним - обод қўрғоним” номли тарғибот тадбири ўтказилди (ВИДЕО)

Тўрткўл туманида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишланган “Ватаним – обод қўрғоним” шиори остида “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” Республика ижодий кўрик-танловининг тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, ёзувчилар, журналистлар ва ёшлар иштирок этди.

ВИДЕО:

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шарапат Отемисов тадбир иштирокчиларига “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” республика ижодий танлови ҳақида атрофлича маълумот берди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ёшларга “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида китобхонлар кўргазмаси ташкил этилди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари Тўрткўл туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан танишди. Жумладан оилавий тадбиркор Караматдин Нуруллаев хонадонида бўлиб, оилавий уста ҳунармандларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, аҳолига 15 йилдан буён сифатли мебель маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғилланиб келаётган тадбиркор Азизбек Кенжаев раҳбарлигидаги “Алкен мебель” МЧЖга ҳам ташриф буюуриб, корхонанинг иш фаолияти билан танишди. Корхонада ҳозирги пайтда 20 нафар ёш доимий иш билан таъминланган. Хитойдан янги ускуналар олиб келинши билан бу ерда яна 10 та янги иш ўрни яратилади.

Тарғибот тадбири доирасида тадбир иштирокчилари Истиқлол йилларида туман марказида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан хам танишди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1480
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Отешова-УзЛиДеП Конликул туман Кенгаши2018-08-27 09:39:55

Утказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ижодкорларни янада илҳомлантиради. Тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлардан туғри фойдаланиб, эл корига яраётган тадбиркорларнинг ишларида омад тилаймиз. мустакиллик байрами барчага муборак булсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+