Улуғнорликлар сиёсий фаол

27.07.2017, 20:38

Улуғнорликлар сиёсий фаол

Бугун сиёсий партиялар нуфузи ҳар доимгидан баланд бўлиши кераклиги эътироф этилмоқда. Жойларда партияларнинг халқ манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолияти чуқур таҳлил этилиб, камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, фаолиятни юксалтириш учун билдирилган таклифлар атрофлича ўрганилмоқда.

Улуғнор туманидаги электр тармоқлари идораси қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектордаги “Парлемантимиз хақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак”   номли маърузасида белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси бўйича   давра суҳбати ўтказилди.

—Президентимиз мазкур йиғилишда жуда кўп камчиликларга тўхталдилар, - дейди БПТ раиси Х. Ахунова. —Юртбошимиз: “Сиёсий партиялар рақам ортидан қувиб, аъзолари сонини кўпайтириш бўйича мусобақа ўйнамоқда. Натижада турли хунук ҳолатларга йўл қўйилмоқда. Уларнинг қанчаси партиянинг ғояси, мақсад ва вазифаларини чин юракдан ҳис қилади ва шу ғояни амалга ошириш учун курашга тайёр?” деган фикрлари нечоғли тўғри эканлиги барчамизга маълум. Айни вақтда биз давлат раҳбари қўйган саволга жавобни сон кўрсаткичи билан эмас, балки сифат билан кўрсатишимиз зарур. Мана шу масала ҳар битта бошланғич партия ташкилоти олдидаги муҳим вазифа бўлиши керак. Назаримда кўпчилик аъзоларнинг бу саволга жавоб бериши қийин. Шу сабабдан, фикримча қуйи тузилмаларда ҳам партия мақсад-вазифаларини, бугунги сиёсий жараёнларга тўғри ёндашишни тарғиб қиладиган, керак бўлса, ўргатадиган сиёсий ўқувларни ташкил қилиш лозим.

Тумандаги 34 та бошланғич партия ташкилотларида ўтказилаётган бундай давра суҳбатлари жонли, очиқ, мулоҳазаларга бой тарзда кечмоқда. Ўртага ташланган фикрлар кескинлиги, таклифлар, муаммолар ўткирлиги билан эътибор қозонмоқда.  Тадбир давомида кўрилган масалалар юзасидан қизғин савол-жавоблар бўлди.

           Т.Қосимова,

O‘zLiDeP  Улуғнор  туман  Кенгаши  раисининг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+