Сирдарёда андижонлик фермерлар тажриба алмашяпти

24.08.2018, 12:32

Сирдарёда андижонлик фермерлар тажриба алмашяпти

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши  ҳамкорлигида андижонлик фермерлар билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида семинар ўтказилди.  

Дастлаб фермерлар вилоятда “Agro eko texnology” фермер хўжалиги мисолида пахта даласида агротехник тадбирларни амалга ошириш ва сувни тежайдиган технологиялардан  фойдаланиш борасида эришилаётган ютуқлар билан танишди.

Ташриф давомида шунингдек, фермерлар Сирдарё туманида жойлашган “Инзимтех” насилчилик фермасида бўлиб, у ерда эчкичиликни кўпайтириш, сутни қайта ишлаш ва ем етиштириш жараёни билан ҳам яқиндан танишдилар.

Андижонлик фермерларнинг учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    1564
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-24 17:36:12

Жойларда ҳам шу каби учрашувлар ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади


Husan Jabborov partiya Sirdaryo viloyat Kengashi bo'lim mudiri2018-08-24 13:11:18

Har qanday sohada o'zaro tajriba almashish rivojlanishning muhim omillaridan biri.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+