Cирдарёлик Дилфуза Мансурова 11 нафар хотин-қизни бандлигини таъминлаган

24.08.2018, 18:33

Cирдарёлик Дилфуза Мансурова 11 нафар хотин-қизни бандлигини таъминлаган

Cирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Улуғйўл” МФЙда яшовчи Дилфуза Мансурова қўли гул тикувчилардан. Болалигидан тикувчи бўлишни орзу қилган Дилфуза бу ҳунарни қунт билан ўрганди. Андоза олиш, бичиш, тикиш сир-асрорини пухта эгаллади. Айни чоғда у раҳбарлик қилиб келаётган тикувчилик цехида 11 нафар хотин-қиз доимий иш билан  банд.  

Эътиборлиси, ҳозирда тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички борзорда, балки Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига ҳам экспорт қилиняпти.  

–Ўтган йили касб-ҳунар коллежини тамомлаб мазкур тикув цехига ишга жойлашган эдим, – дейди Ирода Эрбўтаева. – Очиғи, ўтган давр мобайнида Дилфуза опадан тикувчиликнинг барча сир-асрорларини ўргандим. Ҳозирги кунда 800 минг сўмдан 1 200 минг сўмгача ойлик маош оляпмиз. Энг муҳими, тикув цехимизда ишчи-ходимлар учун барча шароитлар мавжуд.

Таъкидлаш керак, бугун ёш тадбиркор нафақат ёшлар бандлигини таъминлашда балки партия билан ҳамкорликда қатор хайрия тадбирларини ҳам ўтказиб келяпти. Жумладан, яқин “Улуғйўл” МФЙда яшовчи боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг 30 нафардан зиёдини тарихий маскан, очиқ осмон остидаги музей Самарқанд шаҳрига зиёратга олиб борди. Шунингдек, мактаб ўқувчиларига арзонлаштирилган мактаб ярмаркаси ташкил этиб, кўп болали ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оила фарзандларига ўқув қуролларини совға қилди.

 Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими

етакчи мутахассиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Х.Тўраев Жиззах2018-08-25 14:39:33

Дилфуза Мансуровага фаолиятини яна кенгайтиришини тилаймиз


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-25 09:42:22

11 нафар хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаган Дилфуза Мансурова каби фидоий тадбиркорларимиз янада кўпайсин, Дилфуза Мансурованинг келгуси ишларига омад ёр бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+