Манасда “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” танлови тақдимоти бўлиб ўтди

25.08.2018, 10:59

Манасда “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” танлови тақдимоти бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Дўстлик тумани Манас қишлоғидаги  Маъданият марказида “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” танловининг тақдимотини ўтказди. Унда шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Ватаним – обод қўрғоним” мавзуида очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди.

Мавзуга оид:

O'zLiDeP ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Тадбирда партия вилоят Кенгаши вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ижодкорлар, журналистлар, тадбиркор ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Кўтаринки рухда ўтган мулоқот давомида замонамиз қаҳрамонлари бўлмиш ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини бадиий асарлар, публицистик мақолалар, телекўрсатувлар орқали яратишга чоғланган ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида O‘zLiDeP томонидан ташкил этилган республика кўрик танлови тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

– Ижодкорларнинг тадбиркор ва фермерлар олдида қарзлари кўп. Чунки ишбилармонларнинг мамлакатимиз равнақи, эл ободлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги йўлида амалга ошираётган ишларини қоғозга тушириш ва замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш ижодкорлардан катта масъулият талаб қилади, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими масъул котиби Меҳрибон Абдурахмонова. – Шу маънода, O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган мазкур танлов ёзувчи ва ижодкорларимизга ҳам ўзига хос жишоат, ғайрат бағишлайди.  

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бахтиёр Исмоилов- Ғиждувон туман ижрочи котиби2018-08-25 12:25:54

“Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” танлови ҳозирги кундаги энг зарбдор бўлган жиҳатни ўз ичига олган танловдир. Бу танлов натижасида халқимизнинг тадбиркорликка бўлган муносабати яна бир бор ўсишига эришилади деб ўйлайман. Ташкилотчиларга катта рахмат, бундай танловлар давомий бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+