Ёшлар – мустақил Ўзбекистон келажаги

25.08.2018, 14:10

Ёшлар – мустақил Ўзбекистон келажаги

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Чилонзор туман Кенгаши ҳамкорлигида энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ташкил этилган тадбир ана шундай номланди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партиянинг шаҳар ва туман кенгаши ходимлари, иқтидорли ёшлар, ёш тадбиркор ва фермерлар, шунингдек, таниқли санъаткор, шоир ҳамда ёзувчилар иштирок этди.

Қайд этилганидек, мустақиллик туфайли мамлакатимиз ёшлари жамиятда ўз ўрнини топиб, ижтимоий ҳаётнинг фаол иштирокчисига айланмоқда. Бугунги ўзбек ёшлари нафақат юртимиз, балки халқаро миқёсдаги маданий-маърифий, илм-фан, спорт йўналишидаги нуфузли тадбирларда қатнашиб, юксак марраларни забт этмоқда.  

–Ватанимиз тараққиёти, дунёнинг ривожланган демократик давлатлари қаторидан муносиб ўрин олиши кўп жиҳатдан униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг салоҳияти, билимга чанқоқлиги ва илму фан чўққиларини ўзлаштиришига боғлиқ, – дейди O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдунаби Мухримов. ­ – Шу боис, кейинги йилларда Президентимиз раҳнамолигида ёшлар учун барча шароит ва кенг имкониятларни яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бу эътиборнинг самарасини ёшларимиз турли соҳаларда эришаётган ютуқларда яққол кўриб турибмиз. 

Байрам тадбирида иштирок этган таниқли шоирлар, санъаткорлар ва ёш истеъдод эгаларининг чиқишлари йиғилганлар кайфиятига байрамона рух бағишлади.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-30 10:09:41

Партиямиз томонидан Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб жойларда ташкил этилаётган тадбирлар ҳалқимизни баёрамона кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан, барча Юртдошларимизни ҳамда O`zLiDeP партия ташкилотининг аҳил жамоасини ва аъзоларини O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарати номидан самимий муборакбот этамиз. Барчангизга Мусатақиллик баёрамимиз муборак бўлсин!


Рахманова Гульнара КР тахтакупир тумани 2018-08-25 19:00:27

Хурматли Президентимиз раҳнамолигида ёшлар учун барча шароит ва кенг имкониятларни яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Ешлар нурли келажагимиз пойдевори экан уларнинг хар тамонлама билимдон, зийрак, дона ва талапчанг булишини таъминлашимиз зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+