ВИДЕО: Андижонлик фермерлар Сирдарёда тажриба алмашишди

25.08.2018, 17:56

ВИДЕО: Андижонлик фермерлар Сирдарёда тажриба алмашишди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси ҳамда 153 мингдан ортиқ фермер хўжалигини ўзида бирлаштирган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши юртимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, фермер хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, фермерларга замонавий қишлоқ хўжалик технологияларидан фойдаланишни ўргатиш, бу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш, соҳадаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида амалий семинар, мастер класлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Шу мақсадда куни кеча андижонлик 52 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюришди.

Мазкур ташриф андижонлик ва сирдарёлик фермерларнинг деҳқончилик, тадбиркорликда эришаётган ютуқлар, замонавий агрономия, полиз махсулотларини етиштириш, қорамолчилик, эчкичилик, боғдорчилик йўналишлари ривожи йўлида замонавий инновацион технологияларни қўллаш борасида ўзаро тажриба алмашиш имконяитини яратди.

Дастлаб андижонлик фермерлар Сирдарё туманида бунёд этилган Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғида тантанали кутиб олинди ва у ерда яратилган шароитлар билан таништирилди. Айниқса, “Ping Feng” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фермерларда катта таассурот қолдирди. Ушбу корхонада бугунги кунда чармни қайта ишлаш, кафел ҳамда “Узте” русумли мобил телефонларини ишлаб чиқарилмоқда. Тадбиркорликнинг сир-асрорларини пухта эгаллаб келаётган сирдарёлик ишбилармонлар хитойлик ҳамкорларидан олган тажрибалардан келиб чиқиб, андижонлик фермерларга ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйиш ва бошқариш, замонавий маркетинг тизимини яратиш масалалари бўйича ҳам батафсил маълумот беришди.

Ташриф давомида фермерлар сирдарёлик захматкаш деҳқонлар томонидан томчилатиб суғориш йўли билан етиштирилаётган пахта далаларида амалга оширилган замонавий агротехник жараёнлар билан ҳам танишишди.

Шунингдек, фермерлар вилоятда яқинда йўлга қўйилган “Inzim-Tex” насилчилик фермасида бўлишди. У ерда эчкичиликни йўлга қўйиш, уларни парваришлаш ва озиқлантириш масалалари юзасидан батафсил маълумот берилиб, ферма фаолияти билан таништирилди. Фермада яратилган шароитлар, замонавий технологияларни қўллаш жараёни андижонлик деҳқонларда катта қизиқиш уйғотди.

Ташрифнинг навбатдаги манзили Президентимизнинг 2017 йил 15 сентябрдаги қарорига асосан ташкил этилган “Бек кластер” корхонаси бўлди. Амалий семинар иштирокчилари мазкур корхона томонидан жалб қилинган хорижий инвестициялар эвазига 100 гектар майдонда ташкил этилаётган иссиқхона фаолияти билан танишар эканлар қишлоқ хўжалиги техникалари, аграр соҳага ихтисослашган, замонавий автоматлашган ускуналарга катта қизиқиш билдиришди.

Ўзига хос тажриба майдончасини ўтаган мазкур амалий семинарда бугунги кунда фермерлар олдида турган долзарб масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди ва ҳудудларда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан фикрлар билдирилиб, мазкур амалиёт республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам жорий этилишига келишиб олинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    703
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент ш.ЁШЛИК ТШ раиси А.Косимов2018-08-25 22:00:26

Шундай тадбиркорлар ва фермерлар малакасини ошириш жуда яхши натижа бериши ва буни доимий равишда олиб бориш кейинги ишларида катта натижа беришига имкон яратилади .Узига хос тажриба фермерлар олдида турган долзарб масалаларни ечимини топишда амалий ёрдам булади десак янглишмаган буламиз


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-25 20:09:28

Фермерларни бундай ўзаро тажриба алмашиши бу биринчидан, фермерлар касб маҳоратини ошишига, иккинчидан ва энг муҳими, ҳосилдорлик ва рентабелликнинг ошишига сабаб бўлади, учинчидан, илғор тажриба ва технологияларнинг ишлаб чиқаришга кенг қўллаш имкониятини янада кучайтиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+