Тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш йўлида

12.07.2017, 20:43

Тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш йўлида

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз номи билан тадбиркорликни ривожлантириш, ҳар бир фуқаронинг ўз мустақил иш фаолиятини йўлга қўйишларига кўмаклашиш, бўш иш ўринларини яратиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш борасида қатор амалий ишларни олиб бормоқда. Партиянинг Фарғона вилоят ва Қўқон шаҳар Кенгашлари томонидан ўтказилган “Тадбиркорлик фаолияти асослари” мавзусидаги амалий семинар ҳам бу борадаги ана шундай ташаббуслардан биридир.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Фарғона вилоят худудий бошқармаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Қўқон шаҳридаги 34 “Марғилон дарвозаси” маҳалла фуқаролар йиғини бошланғич партия ташкилотида ташкил этилган тадбир мамлакатимизда тадбиркорлик ривожи йўлида яратилаётган мустаҳкам қонунчилик базаси ҳақидаги энг сўнгги янгиликлар, иштирокчиларнинг қизғин бахс-мунозараси, ўз соҳасининг етук мутахассислари томонидан қилинган маърузалар билан айниқса эсда қоларли ўтди.

Таъкидлаш ўринли, ушбу тадбирда эндигина тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига банк, давлат солиқ идораси ва божхона қўмитаси мутасаддилари ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими мутахассисларидан батафсил жавоб олишди.

Тадбирда бугунги кунда тадбиркорларни ўйлантираётган энг долзарб масалалар: нақд пуллар билан боғлиқ муаммолар, пластик карточкалар билан ишлаш механизмини янада такомиллаштириш, кредит олиш жараёнларини соддалаштириш ва авто кредитларни янада кўпроқ амалиётга жорий этиш каби масалалар қизғин муҳокама қилинди.

–Мен трикотаж матолардан болалар кийимлари ишлаб чиқараман. Мазкур тадбир орқали чиқараётган маҳсулотларимни четга экспорт қилиш ва халқаро кўргазмаларда иштирок этиш тартиби борасида мутахассислар билан фикр алмашдим. Кейинги фаолиятимни мазкур тадбирда олган билимларим ва маслаҳатларим асосида янада такомиллаштириб бораман, – дейди якка тартибдаги тадбиркор, O`zLiDeP аъзоси Машрабхон Валибоева.

Тадбирда иштирок этган вақтинча ишсиз Саидахон Юсупова, Ферузахон Исмаиловалар Меҳнат бандлиги ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази Қўқон шаҳар бўлими мутасаддилари томонидан ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатадиган бўлишди.

Қатнашчилар нафақат турли билимларни олишди, шу қаторида Қўқон шаҳрида фаолиятини самарали йўлга қўя олган ва сифатли маҳсулоти, кўрсатаётган хизмати билан танилган тадбиркорлик субъектлари  билан ҳам яқиндан танишишди. Ана шундай ташрифлардан бири қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Бонжур” хусусий корхонасига бўлди.

Партия фаоли, “Бонжур” ишлаб чиқариш хусусий корхонаси раҳбари Равшанжон Абдуллаев иштирокчиларга босиб ўтилган 10 йилдан кўпроқ иш фаолияти, ишчилар сониннинг 2 нафардан 60 нафарга етиши ва ишлаб чиқариш ҳажмини 10 баробарга ошириш сир-асрорлари билан ўртоқлашди.

Тадбир иштирокчиларининг навбатдаги манзили ёш йигит-қизларни 30 хилдан ортиқ касбу-ҳунарларга, тадбиркорлик сирларига ўргатиб келаётган “Интеллект магистр” масъулияти чекланган жамияти бўлди. Мазкур нодавлат таълим муассасасида йўлга қўйилган ўқитиш методикаси, қўлга киритилган ютуқлар, бу ерда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг бир йиллик фаолияти, партия ва тадбиркорлик субъекти ўртасидаги мустаҳкам алоқалар ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчилар мазкур тадбирга анъанавийлик тусини бериш, иштирокчилар сонини кўпайтириш ва улар ўртасида ўзаро фикр алмашишни жорий этиш, маърузачилар қаторига нутқ маданияти, маркетинг, дунё иқтисоий ҳаётида содир бўлаётган сўнгги тенденцияларни тушинтириб бера оладиган таҳлилчиларни қўшиш каби ташаббуслар илгари сурилди.

Мухсинжон Юсупов,

O’zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1459
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+